Мазкур тадбирда Тошкент кимё технологиялари институти профессор-ўқитувчилари, жамият фахрийлари ҳамда ҳурматли меҳмонлар иштирок этишди.Жамият раҳбарияти устоз ва мураббийларни самимий қутлаб, уларнинг ёшларга таълим-тарбия бериш, саноат соҳаси тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётганини эътироф этди.
Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991-йил 18-ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
Нархларнинг бундай кўтарилишининг асосий сабаблари сифатида Тинч океани юзасининг исиши фонида об-ҳавога таъсир қилувчи Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси ҳамда талаб ва таклифнинг умумий номутаносиблиги кўрсатилмоқда.
Учрашувда 2024 йил учун кутилган молиявий натижалар, EBITDA ва Debt/EBITDA кўрсаткичлари, евробондлар чиқариш режалари юзасидан фикр алмашилди.
«Cert Academy Group» халқаро тренинг ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур курсда ИСО 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқ коррупцияга қарши кураш чоралари, унинг келиб чиқиш сабаблари, жамият учун оқибатлари, шунингдек, антикоррупцион менежментнинг асосий терминлари ҳақида тушунчалар берилмоқда.
Индорама компанияси Suntory, ENEOS, Mitsubishi ва Neste компаниялари билан ҳамкорликда тижорат мақсадларида фойдаланиш учун дунёдаги биринчи био-ПЭТ идишни чиқаради. Идиш чиқинди яъни, ишлатилган ўсимлик ёғидан олинган сертификатланган био-параксилолдан тайёрланади.
«Ўзкимёсаноат» АЖда 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан «Байроғим – миллат ифтихори» шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ёнғин келтириб чиқарадиган оқибатлар мулк, инсон ҳаёти, саломатлигига хавф солади. Шу боис бундай кўнгилсиз ҳолатнинг олдини олиш энг самарали йўл ҳисобланади. «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» доирасида режа асосида корхона ходимлари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказиляпти.
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Чирчиқ кимё индустриал технопаркида БCГ компанияси маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Фавқулодда ҳолат вақт, жой танламайди. Ишлаб чиқариш жараёнидаги кўнгилсизликларнинг олдини олиш муҳим вазифа. Кутилмаган вазиятларда эса тўғри қарор қабул қилиш ва тезкорлик билан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилади.