2021 йил 1 июль куни соат 19:41да юқори кучланишли 220 кВли “Каракалпакстан-1,2” электр тармоғида электр энергияси қисқа муддатли узилиши рўй берди. Бунинг оқибатида “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК 1- ва 2-босқич кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш цехлари тўлиқ тўхтади.
2018 йил 16 март холатига “Ўзкимёсаноат” АЖ га жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 134 та мурожаат келиб тушган: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар – 95 та (12-мурожаат қаноатлантирилган, 48-тушунтириш берилган), бевосита идорага келиб тушган мурожаатлар (халқ қабулхоналари ва Виртуал кабулхона орқали келиб тушганлардан ташкари) – 39 та (1-қаноатлантирилган, 30-тушунтириш берилган). Уларда асосан ёшларни ишга жойлаштириш, фермерлар томонидан минерал ўғитларни сотиб олиш муаммолари, минерал ўғитларнинг нарҳи масалалари қайд этилган.
Интернет нашрларида “Деҳқонобод калий заводи” қонунчиликка зид равишда “тендер ўтказди” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Коррупцияга қарши кураш замонавий дунёнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ бу иллатига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинган. Чунки порахўрлик — ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган ҳавфли жиноий ҳодисалардан бири. Шу боисдан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз ваколатига киришиши билан Президент сифатида имзо чеккан биринчи ҳужжат “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўлган.
Рeспубликамиз бўйлаб давом этаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида «Навоийазот» АЖ жамоаси ҳам муносиб иштирок этмоқда. Нафақат корхонанинг ишлаб чиқариш майдончаси, балки жамиятга қарашли кўпгина ҳудудларда тозалаш, оқлаш, гул ва дарахт кўчатлари экиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ижтимоий тармоқлар ва бир қанча Телеграм каналларида тарқалган, “Завод омборларидан чиқаётган заҳар артизан ва булоқларимизни ифлослантирмоқда” мазмунидаги мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан ҳозирги кунда Чирчиқ шаҳрида қурилаётган “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркига Татаристон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири А.Каримов бошчилигидаги делегация аъзолари ташриф буюрди ҳамда ушбу технопаркда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Жорий йилнинг 23 февраль куни «Ўзкимёсаноат» АЖда «Жамиятда тузилаётган шартномаларни келишиш, имзолаш ва ижро этиш сиёсати» мавзусида сeминар бўлиб ўтди. Комплеанс назорат хизмати томонидан ташкиллаштирилган тадбирда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарма ва бўлимларининг раҳбар ва ходимлари иштирок этишди.
Бугун 24 август куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Тошкент шаҳридаги филиалининг метематика фани бўйича биринчи кириш имтиҳони Ўзбекистон Миллий университети ҳудудида бўлиб ўтди. Имтиҳонлар 24-26-28 август кунлари учта фан: математика, кимё ва рус тили фанлари бўйича ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 июлдаги “Навоийазот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2372-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Япониянинг “Mitsubishi Heavy Industries, Ltd” ва “Mitsubishi Corporation” компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда умумий қиймати 985,74 млн. долл.га тенг инвестициявий лойиҳани амалга оширмоқда.