«Навоиазот» АЖ ўз иш фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Қонунлари, фармонлари ҳамда барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда корхонанинг атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтириш бўйича мунтазам равишда тизимли ва мақсадли ишларни олиб боради. Шу билан бирга «Навоиазот» АЖдан атмосферага тарқайдиган чиқиндилар ва корхонанинг экологик таҳлил (санитария) лабараторияси томонидан доимий назоратга олинган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси эълон қилинган “Давлат корхоналари ҳам “обнал фирма”лар билан “сохта” битим тузган” номли мақоласида келтирилган фактлар атрофлича ўрганиб чиқилиб, қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 12 март куни Навоий вилоятига ташриф буюрди.
“Ўзэкспомарказ”да геология, ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси тармоқ саноат ярмаркаси очилди. Унда 380 дан зиёд корхона ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. Геология, ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия тармоқлари мамлакатимизнинг жадал ривожланаётган ишлаб чиқариш соҳалари ҳисобланади. Буни тармоқ ярмаркасига қизиқиш тобора ортиб бораётганида ҳам кузатиш мумкин. 2014 йили мазкур кўргазмада 250 дан зиёд корхона иштирок этган бўлса, ўтган йили 330 дан зиёд бизнес субъекти унда қатнашган. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар самарасида кўргазма стендларида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” белгиси остидаги экспортбоп маҳсулотлар тури тобора кўпайиб бораётгани эътиборлидир.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарда коррупцион омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Натижада коррупциянинг оқибатлари билан эмас, балки унинг сабаблари билан курашиш, барвақт олдини олиш ва унга чек қўйиш мақсадида тегишли тадбирлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчилари пойтахтимиз, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида бўлиб, мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш, қишлоқлар қиёфасини ўзгартириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар, юртдошларимиз билан суҳбатлашдилар.
Алишер Навоийдан буюк мерос боқий қолди. Кўп мутахассислар унинг асарлари сонини 30 га яқин деб кўрсатишади: «Ўттизга яқин (?) назмий ва насрий асарларида йигирма олти мингдан ортиқ сўз қўллаган улуғ шоир адабий ўзбек тилининг грамматик қурилиши хусусида ҳам эътиборга лойиқ фикрларни ўртага ташлаган»
«Ўзкимёсаноат» АЖ ERM халқаро маслаҳатчиси билан биргаликда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида Ўзбекистондаги энг йирик азотли ўғитлар ишлаб чиқарувчи «Навоийзот» АЖ негизида кам углеродли ривожланиш бўйича «йўл харитаси»ни тайёрлади.
Ҳар бир тил тарихий тараққиёт натижасида бойиб боради. Мазкур жараён тилнинг ўз ички имкониятлари асосида ва бошқа тиллардан сўз ўзлаштириш орқали юз беради. Мамлакатлар ва халқлар ўртасида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маданий муносабатларнинг кучайиши, айниқса, бир-бирига қўшни халқларнинг ўзаро алоқалари натижасида бир тилдан бошқасига янги тушунчаларни ифода қилган сўз-атамалар қабул қилинади. Бугунги глобаллашув замонида бу жараён янада кучайди.