2016 йилнинг январ-июнь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1237,8 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 106,2%) ҳамда 107,2 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 88,1%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 667,8 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 529,6 минг тонна азотли ўғитлар, 81,8 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 56,5 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.