«Ўзкимёсаноат» АЖда харидлар жараёнини Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги ЎРҚ-684-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-6247-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27-сентабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3953-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги «Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4302-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4812-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги «Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-5171-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-сентабрдаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги рақамли трансформация марказининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларини амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 833-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги «Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 276-сон қарорига ва бошқа қонун ва қонуности ҳужжатларга мувофиқ юритади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси, хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси С. Абдурахманова томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 87-сон Фармони ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2022 йил 31 майдаги 73-сон “Ўзкимёсаноат” АЖ марказий аппарати хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раисини тасдиқлаш тўғрисида” қабул қилинган буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 7, 13, 14, 21, 22, 23, 24, 29 июнь ва 6 июль кунлари “Аммофос-Максам” АЖ, “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ, “Деҳқонобод калий заводи” АЖ, “Максам-Чирчиқ” АЖ, “Навоийазот” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ, “Ўзкимёсаноатлойиҳа” АЖ, “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКларига хизмат сафарлари уюштирилди.
“Деҳқонобод калий заводи” АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон ҳамда “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон Фармонлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон қарори ижросининг таъминланиши ҳамда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича мавжуд ҳолатни ўрганиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган сайёр семинар-тренинг юқори савияда ўтказилди.
Номланиши Хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотларни тақдим этувчи ташкилот "Ўзкимёсаноат" АЖ Соҳа Молия Маълумот тўплами рақами uks-od-008 Маълумот тўпламини янгиланиш даврийлиги Чорак Маълумотлар тури Янгиланадиган Масъул шахс Ахмедов Азизбек Мухаммадиевич Масъул шахс телефон рақами +998781407459 Масъул шахс электрон почта манзили info@uks.
Номланиши Мансабдор шахсларнинг хорижий хизмат сафарлари харажатлари тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотларни тақдим этувчи ташкилот "Оʼзкимёсаноат" АЖ Соҳа Молия Маълумот тўплами рақами uks-od-007 Маълумот тўпламини янгиланиш даврийлиги Чорак Маълумотлар тури Янгиланадиган Масъул шахс Ахмедов Азизбек Мухаммадиевич Масъул шахс телефон рақами +998781407459 Масъул шахс электрон почта манзили info@uks.
Номланиши Мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари харажатлари тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотларни тақдим этувчи ташкилот "Ўзкимёсаноат" АЖ Соҳа Молия Маълумот тўплами рақами uks-od-006 Маълумот тўпламини янгиланиш даврийлиги Чорак Маълумотлар тури Янгиланадиган Масъул шахс Ахмедов Азизбек Мухаммадиевич Масъул шахс телефон рақами +998781407459 Масъул шахс электрон почта манзили info@uks.
Номланиши Тўғридан тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотларни тақдим этувчи ташкилот "Ўзкимёсаноат" АЖ Соҳа Молия Маълумот тўплами рақами uks-od-005 Маълумот тўпламини янгиланиш даврийлиги Чорак Маълумотлар тури Янгиланадиган Масъул шахс Ахмедов Азизбек Мухаммадиевич Масъул шахс телефон рақами +998781407459 Масъул шахс электрон почта манзили info@uks.
Номланиши Амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотларни тақдим этувчи ташкилот "Ўзкимёсаноат" АЖ Соҳа Молия Маълумот тўплами рақами uks-od-004 Маълумот тўпламини янгиланиш даврийлиги Чорак Маълумотлар тури Янгиланадиган Масъул шахс Ахмедов Азизбек Мухаммадиевич Масъул шахс телефон рақами +998781407459 Масъул шахс электрон почта манзили info@uks.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ–173-сон “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи бириктирилган Фарғона вилояти Ёзёвон туманида ташкил этилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича туман штаби фаолиятини ўрганиб, штаб масъуллари билан учрашув ўтказди ҳамда амалга ошириладиган режа ва вазифалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ–173-сон “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида” ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Одил Темиров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги бир қатор маҳаллаларга ташриф буюрди.