Шу муносабат билан, академик Джалилов Абдулахат Тураповични “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда кўп минг сонли кимё саноати ходимлари номидан ушбу юксак мукофот билан самимий табриклаймиз!
2014 йил 18 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари муҳокамасига ва шу йил 17 январда республика Ҳукуматининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устуворликларини амалга оширишни баҳолашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2023 йил 22 ноябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши 1-сонли қарори билан Жамият 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Давлат активларини бошқариш агентлигининг жорий йил 23 июндаги 145-сонли буйруғи билан тасдиқланган Давлат иштирокидаги корхоналар учун Корпоратив бошқарув қоидаларининг тавсияларига риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги тўғрисида маълум қилади.
"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти 2018 йил 30 июнда ягона акциядорнинг қарори билан 2018 йил 1 июндан бошлаб давлат акциядорлик жамиятларининг самарадорлигини ошириш ва Комиссия йиғилишининг 208 йил 27 апрелд аги 24/1-989 сонли баённомаси билан тасдиқланган, давлат иштирокидаги корхоналар учун Корпоратив бошқарув қоидаларининг тавсияларини бажариш мажбуриятини олди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
“Ўзкимёсаноат” АЖнинг эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз акциялари бўйича охирги уч йил давомида ҳисобланган ва тўланган дивидендлар (солиқларни ҳисобга олган ҳолда) тўғрисида маълумот 2021 йил якуни бўйича 2022 йил якуни бўйича 2023 йил якуни бўйича Ҳисобланган (минг сўм) Қарздорлик (минг сўм) Ҳисобланган (минг сўм) Қарздорлик (минг сўм) Ҳисобланган (минг сўм) Қарздорлик (минг сўм) 26 679 298,9 0 0 0 64 601 747,35 0 Жадвалда кўрсатилган акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар пул маблағларини ўтказиш йўли билан тўланган.
Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда мамлакатимиз иқтисодий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳияти юксалишига ўзининг самарали меҳнати орқали муносиб ҳисса қўшаётган «Ўзкимёсаноат» АЖнинг 6 нафар ходими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан таъсис этилган «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди.
Президентимизнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖга Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги “Иштирхон”, “Янгиобод” ва “Сувлиариқ” МФЙлари бириктирилган.
Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги ЎРҚ-931-сон Қонунининг моҳияти ва аҳамияти ҳақида жамият ходимларига тушунтириш бериш мақсадида «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун ижросини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифалар ва хориж тажрибаси” мавзусида семинар ташкил этилди.
19-апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан тасдиқланган ““Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарида конференсиялар ўтказиш тўғрисида” ги 5-сон буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида “Деҳқонобод калий заводи” АЖда тармоқ корхоналарининг бош муҳандислари иштирокида навбатдаги конференция бўлиб ўтди.