Абдуразаков Муҳаммадбобур Абдумалик ўғли “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқаруви раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 30.04.2004 й. №204
Жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида мамлакатимизда кимё саноатида юқори фаоллик ва ижобий натижалар қайд этилди. Мазкур даврда соҳада 9,4 трлн сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа 107,3 фоизни ташкил этди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Канадалик олимлар гуруҳи янги экологик тоза материал — денгиз сувўтларига асосланган пластикни тақдим этди. Ушбу ишланма атроф-муҳитни анъанавий пластик чиқиндиларидан ҳимоя қилиш ва айниқса қишлоқ хўжалигида анъанавий полиетиленга алтернатива бўлиши мақсадида яратилган.
Нефть ва биомассаларни экологик тоза ёқилғига айлантириш билан шуғулланувчи Axens гуруҳи барча турдаги полиэтилентерефталат чиқиндиларини озиқ-овқат саноати учун қайта ишлаб чиқариш технологиясини жорий этмоқчи.
Сан-Паулу университети (Бразилия) тадқиқотчилари сувдаги микро ва нанопластикаларни йўқ қилиш учун арзон ва айни пайтда самарали воситани ишлаб чиқишди. Технология магнит нанозаррачаларни қўллашга асосланган бўлиб улар майда чиқиндилар юзасига ёпишиб олади ва уни ўзига сингдиради, кейин эса парчаланади.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Хитойнинг Сун Яцен университети олимлари саноат газларини ўғитлар ва кимёвий моддалар ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё бўлган карбамидга айлантириш йўлини топди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 10 июль куни мамлакатимизда мутлақо янги соҳа бўлган атом энергетикасини барпо этиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Дунёда газ, нефть, кўмир ва бошқа манбаларга бўлган талаб кун сайин ортмоқда. Бу, ўз навбатида, ушбу ресурслар захирасининг кескин камайиб кетишига олиб келаётир. Шунинг учун бутун башарият – эҳтиёж учун ишлатиладиган ресурсларнинг муқобилидан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Шулардан бири тинчлик мақсадлари йўлида атом электр энергетикасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда жаҳоннинг 30 дан зиёд мамлакатида атом электр станцияларидан самарали фойдаланилмоқда. Бу мамлакат иқтисодиётига катта фойда келтириш билан бирга, табиий ресурслар тежалишига хизмат қилмоқда.