Жорий йилнинг 14 июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 9777 тонна 24998,8 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич паст бўлган яъни 11 июнь куни 24446,0 млн. сўмлик 9012 тонна минерал ўғитлар сотилган.
“Самарқандкимё” АЖ фаолияти тўғрисидаги маълумотлар баъзи ахборот веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” АЖ қуйидагиларни маълум қилади.
2018 йил 29 июнь куни “Навоийазот” АЖда “Ўзкимёсаноат” корхоналарнинг инновацион ривожланиши” мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди. Унинг ишида Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги мутасадди илмий-тадқиқот институтлар ва республика олий ўқув юртларнинг раҳбарлари ва етакчи олимлари, Германиянинг “Thyssen Krupp Industrial Solutions AG” ва “Maschinenfabrik Gustav Eirich GmbH” ҳамда Украинанинг “TECHNOCHIM” компаниялари мутахассислари, шунингдек “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарининг бош муҳандислари ва етакчи ходимлари иштирок этишди.
Агрофос-Д, энтоликур, далатэ, энтолучо. Яна давом эттириш мумкин бўлган бу рўйхатда ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилувчи замонавий кимёвий воситаларнинг номлари келтирилган. Тез орада мамлакатимиз боғбону деҳқонларига ўзимизда ишлаб чиқариладиган шу каби препаратлар таклиф этила бошланади. Зеро, илгари маҳаллий кимё саноатимизда бу каби воситалар ишлаб чиқарилмас, 2003 йилдан буён Наманган вилоятидаги “Ифода агро кимё ҳимоя” масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалиги корхоналарини бундай маҳсулотлар билан хорижий компанияларнинг дистрибьютори сифатида четдан келтириб таъминлар эди.
Миллий матбуот марказида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти корхоналарининг 2016 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Мамлакатимиз етакчи иқтисодий тармоқларидан бири саналган кимё саноати мамлакатимиз иқтисодиётига ва унинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш қуввати Ўзбекистоннинг кимё маҳсулотларига бўлган ички талабини тўла таъминлаш ҳамда доимий асосда уларни экспорт қилиш имконини бераётир.
2015 йил 7-май куни “Ўзкимёсаноат” ДАК Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда «Минерал ўғитларни кимё корхоналарида ишлаб чиқариш, сотиш, тарқатиш, «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖлари омборхоналарида сақлаш тартиб-қоидалари ҳамда уларни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи хўжаликлар далаларига етказиб беришда ўғирланиши, талон-тарож қилиниши, хонадонларда ноқонуний сақланиши ҳамда четга олиб чиқиб кетилишига қарши кураш борасидаги профилактик тадбирларни тўғри ташкил этиш чора-тадбирлари » мавзуида семинар-кенгаш ўтказишди.
Бугун, 30-апрел куни Урумчи шаҳрида Ўзбекистон - Хитой иқтисодий форуми бўлиб ўтди.
Т/р Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари Ф.И.Ш Лавозими Вилоятлардаги шаҳар ва туманлар номи, сайёр қабул ўтказадиган ойлар Июль Август Центабр Октабр Ноябрь Декабрь 1.
АФФИЛЛАНГАН ШАХСЛАР РЎЙХАТИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР 1 ЭМИТЕНТ НОМИ Тўлиқ: "O'zkimyosanoat" aksiyadorlik jamiyati Қисқартирилган: "O'zkimyosanoat" AJ Биржа тикери номи: Маълумот йўқ 2 БОҒЛАНИШ Жойлашган ери: Тошкент шахар Шайхонтахур тумани, Навоий, 38 Почта манзили: Тошкент шахар Шайхонтахур тумани, Навоий, 38 Электрон почта манзили: uzkimyosanoat@uks.
Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Одил Темиров Деҳқонобод калий заводига ташриф буюриб, корхонада меҳнат қилаётган ёш мутахассислар билан учрашди.