"Ўзкимёсаноат" АЖ тизимидаги "Махам-Чирчиқ" АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида бугун содир бўлган портлаш натижасида цехнинг синтез калоннасида келиб чиққан ёнғин натижасида жабрланиб шифохонага ётқизилган корхона ходимлари М. Шарапов ҳамда Б.Хусиновлар ҳолидан хабар олиниб, улар билан суҳбатлашилди.
2025-йилги Давлат дастури лойиҳасининг БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАъМИНЛАШ йўналиши бўйича кўзда тутилаётган муҳим чоралар: 2025-йил 1-апрелдан бошлаб чиқиндилар утилизацияси ҳисобига ҳамда шамол ва қуёш манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун “яшил тариф”лар жорий этилиши белгиланмоқда.
Корхона ҳақида қисқа маълумот Почта манзили 210100, Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, 5 Корхона раҳбари Самадов Фаррух Хамзаевич Телефон факс (+998 436 22) 92200 (+998 436 22) 37580 Вебсайт www.
Корхона ҳақида қисқа маълумот Почта манзили 150106, Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Саноат кўчаси, 222 Корхона раҳбари Маннонов Дилшод Эркинович Телефон факс (+998 373) 222-20-02 (+998 373) 222-65-70 Вебсайт www.
Жорий йилнинг 24-апрел куни Тошкент шаҳрида Италиянинг Acquaflex S.r.l. компанияси ва “Ўзкимёсаноат" АЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин қизлар қўмитаси томонидан 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Мўтабар аёл” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси Нигора Мамедова “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон – Россия 3 таълим форуми ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон ва Россия томонидан 200 дан ортиқ олий таълим муассасалари раҳбарлари, ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари, вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этишмоқда. Таълим ва илм-фан ривожига алоҳида эътибор қаратувчи «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳам ушбу нуфузли тадбирда фаол қатнашмоқда. Форумда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Евгений Коржиков ҳам маъруза ўқиди.
Ушбу амалиёт дастури “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда Далласдаги Техас университети материалшунослик йўналиши билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Шунингдек, талабаларнинг амалиёт билан боғлиқ харажатлари "Ўзкимёсаноат" АЖ томонидан қоплаб берилди.
Маълумки, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, кимё саноати ривожида ҳам бундай манфаатли муносабатларнинг ўрни беқиёс. Хитойнинг Урумчи шаҳрида ўтказилган ҳудудлараро форумда иштирок этган “Навоиязот”АЖ мутахассислари икки мамлакат вакилларининг келажакдаги истиқболли лойиҳа ҳамда ташаббусларига гувоҳ бўлишди.