“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги “Махам-Чирчиқ” АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида бугун содир бўлган портлаш натижасида цехнинг синтез калоннасида келиб чиққан ёнғин ўчирилди. Вазият тўлиқ назорат остида. Ҳодиса оқибатида цехнинг 2 нафар ходими жароҳатланган ва ҳозирда уларга шифохонада тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида “Коррупсияга қарши кураш” мавзусида бўлиб ўтган жами 30 соатлик малака ошириш курсини муваффақиятли якунлашди.
Жорий йилнинг 16-24 июль кунлари Швейцарияда бўлиб ўтган нуфузли Халқаро кимё олимпиадасида Ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишган эди. Бугун тонгда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан ташкил қилинган тадбирда ўқувчиларнинг ота-оналари ва яқинлари, улар таълим оладиган мактаблар вакиллари ҳамда устозлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Фарғона вилоятидаги “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” акциядорлик жамияти фаолияти билан журналист ва блогерларни яқиндан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖнинг “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати” талаблари асосида жамиятда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилишнинг тартиби ўрнатилган.
"Аммофос-Максам"АЖ бошқарув раиси Фуқаро-муҳофазаси бошлиғининг 27 апрелдаги 501-сонли буйруғига асосан, корхонада 2022 йилнинг 20 май куни "Кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни атроф-муҳитга тарқалиши билан боғлиқ техноген хусусиятли фавқулодда вазият содир бўлганда объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатлари" мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Бугун 300га яқин абитуриентлар кимё фанидан тест топширишмоқда. Натижалар эса абитуриент тестни топшириб бўлиши билан эълон қилинади. Мазкур синовдан муваффақиятли ўтганлар 16 июль куни рус тили фанидан имтиҳонда иштирок этишади.
Абитуриентлар учун эслатма Филиалга ҳужжатларни топшириш 15 июлгача узайтирилди. 14 ва 15 июль кунлари ҳужжатларни топширган абитуриентлар учун имтиҳон синовлари 15 июлдан бошланади ҳамда 17 июль куни қўшимча резерв куни бўлиб ўтади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан ташкилот тизимидаги янги корхоналардан бири “Tashkent Polymer Syntez” масъулияти чекланган жамияти фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни ҳамда маҳсулотлар тури билан журналист ва блогерларни яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилган пресс-тур бошланди. Пресс-тур тафсилотларини "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамиятининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларида тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатишингиз мумкин.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда “Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!” шиори остидаги кўкаламзорлаштириш лойиҳаси доирасидаги илк тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида оммавий ахборот воситаси вакиллари билан Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган “Ammofos-Maxam” АЖ га йўл олдик.