“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси, хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси С. Абдурахманова томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 87-сон Фармони ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2022 йил 31 майдаги 73-сон “Ўзкимёсаноат” АЖ марказий аппарати хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раисини тасдиқлаш тўғрисида” қабул қилинган буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 7, 13, 14, 21, 22, 23, 24, 29 июнь ва 6 июль кунлари “Аммофос-Максам” АЖ, “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ, “Деҳқонобод калий заводи” АЖ, “Максам-Чирчиқ” АЖ, “Навоийазот” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ, “Ўзкимёсаноатлойиҳа” АЖ, “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКларига хизмат сафарлари уюштирилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарида фаол иштирок этди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг марказий ижро аппарати ва унинг таркибидаги ташкилотлар ходимлари иштирокида “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишнинг устувор вазифалари” мавзусида махсус ўқув-семинар ташкил этилди.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида Қатардаги Texas А&М университетининг (Texas А&М University Qatar) табиий фанлар факультети кимё кафедрасининг доценти (Associate professor) Шерзод Мадрахимов билан университет талабаларининг учрашуви ташкил этилди.
Жорий йил 30 июнь куни “Қўнғирот сода заводи”да “А” маркали “оғир” кальцинацияланган сода олинди. Кейинги 3 кун давомида ишлаб чиқариш қувватлари тўлиқ режимга чиқиши режалаштирилмоқда.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторларини Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 5-уйда жойлашган, кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Навоийазот” акциядорлик жамиятининг ҳозирда бўшаётган 23,5 гектар майдонига тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш учун ҳамкорликка таклиф этади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги “Деҳқонобод калий заводи” АЖ фаолиятига дахлдор масала юзасидан эълон қилинган мақола бўйича “Ўзкимёсаноат” АЖ қуйидагиларни маълум қилади.
Бугун ижтимоий тармоқларнинг бирида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги “Навоийазот” АЖ фаолияти билан боғлиқ нотўғри тасдиқланмаган хабар эълон қилинди. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” АЖ қуйидагиларни маълум қилади.
Kun.uz: «Ўзкимёсаноат» АЖ матбуот хизмати ижтимоий тармоқда тарқалган, маҳаллий аммофос таркибида фосфор миқдори белгиланганидек 46 фоиз эмас, 6 фоизлиги иддао қилинган хабар юзасидан муносабат билдирди.