Жорий йилнинг 26 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 10839 тонна 29579,2 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 23 апрель куни 45039,9 млн. сўмлик 17228 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Жорий йилнинг 23 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 17228 тонна 45039,9 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 22 апрель куни 27469,2 млн. сўмлик 9980 тонна минерал ўғитлар сотилган.
1. Мақсад ва вазифалар “Кимё саноати хизматчилари лавозимлари ва ишчилари касблари бўйича тармоқ тариф-малака маълумотномаси”нинг янги таҳририни ишлаб чиқиш.
2018 йил 29 июнь куни “Навоийазот” АЖда “Ўзкимёсаноат” корхоналарнинг инновацион ривожланиши” мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди. Унинг ишида Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги мутасадди илмий-тадқиқот институтлар ва республика олий ўқув юртларнинг раҳбарлари ва етакчи олимлари, Германиянинг “Thyssen Krupp Industrial Solutions AG” ва “Maschinenfabrik Gustav Eirich GmbH” ҳамда Украинанинг “TECHNOCHIM” компаниялари мутахассислари, шунингдек “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарининг бош муҳандислари ва етакчи ходимлари иштирок этишди.
Миллий матбуот марказида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти корхоналарининг 2016 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Мамлакатимиз етакчи иқтисодий тармоқларидан бири саналган кимё саноати мамлакатимиз иқтисодиётига ва унинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш қуввати Ўзбекистоннинг кимё маҳсулотларига бўлган ички талабини тўла таъминлаш ҳамда доимий асосда уларни экспорт қилиш имконини бераётир.
“Ўзкимёсаноат” АЖ хамда “Аммофос-Максам” АЖ Сизларни 2016 йил 10 октябрда бўлиб ўтадиган “Марказий Қизилқум фосфоритларидан фосфорли ўғитлар ва фосфат тузлари ишлаб чиқаришнинг ресурстежамкор технологиялари” I халқаро конференциясига таклиф этади.
Агрофос-Д, энтоликур, далатэ, энтолучо. Яна давом эттириш мумкин бўлган бу рўйхатда ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилувчи замонавий кимёвий воситаларнинг номлари келтирилган. Тез орада мамлакатимиз боғбону деҳқонларига ўзимизда ишлаб чиқариладиган шу каби препаратлар таклиф этила бошланади. Зеро, илгари маҳаллий кимё саноатимизда бу каби воситалар ишлаб чиқарилмас, 2003 йилдан буён Наманган вилоятидаги “Ифода агро кимё ҳимоя” масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалиги корхоналарини бундай маҳсулотлар билан хорижий компанияларнинг дистрибьютори сифатида четдан келтириб таъминлар эди.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2007 йил 12 ноябрда қабул қилинган “Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ўтказиб келинаётган саноатчиларнинг мазкур анъанавий форуми мамлакатимизнинг маҳаллий хомашёлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришнинг янги тур ва йўналишларини ривожлантириш борасидаги ютуқларини яна бир бор намойиш этди. Кооперация биржаси иштирокчилари корхоналар саноат тармоқлари эҳтиёжларини баҳолаб, ривожланиш истиқболларини белгилаш, келгуси йил учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришни режалаштириш ва буюртмалар портфелини шакллантириш имконига эга бўлди.
Ассалому алайкум, ҳурматли йиғилиш қатнашчилари! Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб “9- декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида нишонланмоқда.
Ҳазрат Алишер Навоийнинг «Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз» деган ҳикматида олам-олам маъно бор. Ҳар бир миллатнинг биринчи рамзи унинг тилидир.