Ишлаб чиқариш Ўзбекистон кимё саноати сўнгги йилларда жадал ривожланиш босқичини бошдан кечирмоқда. Ушбу соҳанинг юраги бўлган «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти эса нафақат ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти, балки инновациялар, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ҳамда ижтимоий масъулият соҳаларида ҳам етакчи ташкилот сифатида фаолият юритмоқда.