2023 йилнинг 10 март куни «Ўзкимёсаноат» АЖ ташаббуси билан Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази малакали мутахассислари томонидан Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ва прекурсорлар тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро Конвенцияси
Ижтимоий тармоқларда ""Фарғонаазот" Ажда ёнғин содир бўлмоқда" мазмунидаги видеолар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан "Фарғонаазот" АЖ қуйидагиларни маълум қилади.
«Деҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамиятининг интенсив боғини ободонлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз сув билан таъминлаш учун икки дона артизан қудуқлари бурғилатиш. Хизматни кўрсатувчи томонидан техник топшириқда кўрсатилган хизматларни бажаришга буюртмачи томонидан берилган техник шартда кўрсатилган Ø159 мм металл трубаларни талаблар асосида сифатли ва кафолатланган ҳолда бурғилаб ўрнатиш талаб қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан "Деҳқонобод калий заводи" АЖ тоғ-кон мажмуаси ер ости кон тозалаш ва тайёрлаш участкаси машинисти Тўрақулов Зокир Ҳамраевич “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
Баҳодир Бахтиёрович Нормуратов “Деҳқонобод калий заводи” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари в.б лавозимига тайинланди. Тайинлов муносабати билан ўтказилган тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ Техник жиҳатдан тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Р.Айходжаев, "Деҳқонобод калий заводи" АЖ бошқаруви раиси в.б Т.Зарипов, бошқарув раиси ўринбосарлари ҳамда таркибий бўлинма раҳбарлари иштирок этишди.
Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда Полшанинг импорт ва экспорт билан шуғулланувчи «CENZIN» компанияси Президенти ва бош ижрочи директори Роберт Вардак бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда «CENZIN» компанияси томонидан «Ўзкимёсаноат» АЖ тизим корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кимё махсулотларига нафақат Полшада балки Европа, Африка ҳамда Жанубий Америка мамлакатларида ҳам қизиқиш ва талаб юқори эканлиги маълум қилинди. Қолаверса, компания саноат учун зарур бўлган техник ускуналар ва бутловчи қисмларни хорижий давлатлардан юртимизга келтириб бериш бўйича ҳам ўз таклифларини бидирди. Учрашув давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда «CENZIN» компанияси ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан музокаралар ўтказилди.
Очилиш маросимида Тошкент кимё-технология институти ректори Б.Ш.Усмонов кириш сўзи билан очиб бериб, барча иштирокчиларга ва ҳамкор ташкилотларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
“Ўзкимёсаноатлойиҳа” акциядорлик жамияти раҳбар ва ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбири ўтказилди. Ташкилот ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлашда ZF-UZ-VAC 2001 номли Хитой-Ўзбек вакцинаси ҳамда АҚШдан келтирилган “Moderna” вакцинасидан фойдаланилди.
"Аммофос-Максам" акциядорлик жамияти Кузатув Кенгаши йиғилишида "Аммофос-Максам" АЖ Бошқаруви аъзоларининг ваколат муддатларини бир йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Учрашувда “Ўзкимёсаноат” АЖ вакиллари “Қирғизистон ўғит етказиб берувчилар ассоциацияси” юридик шахслар уюшмаси раиси Э.Акунбеков билан музокалар олиб борди. Тадбир давомида Қирғизистон Республикасига минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотлар етказиб бериш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.