Президент Шавкат Мирзиёев 7 июль куни кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Самарқанд шаҳри мезбонлик қилаётган ШҲТ саммити доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда Хитойнинг “China National Chemical Engineering & Construction Corporation Seven, LTD” компанияси ўртасида умумий қиймати 8 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
“Самарқандкимё” АЖ фаолияти тўғрисидаги маълумотлар баъзи ахборот веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” АЖ қуйидагиларни маълум қилади.
“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК ёш ишчи-ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрли ташаббусларни илгари сурмоқда.
“Қўнғирот сода заводи”да ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли ташаббуслар давом этмоқда.
Бугун “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК бош директори Жаҳонгир Мустафаев масъуллар билан биргаликда корхонадан 250 км узоқликдаги “Жамансай” карерида бўлди.
«Ўзкимёсаноат» АЖнинг марказий аппарати (шунигдек, барча таркибий бўлинмалари) қуйидаги манзилда жойлашган: 100011, Ўзбекистон Республикаси Тошкент ш.
2016 йилнинг январ-март ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 576,6 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 103,3%) ҳамда 51,1 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 110,9%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 328,46 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 266,1 минг тонна азотли ўғитлар, 35,9 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 26,46 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
2015 йилнинг январ-декабрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2187,5 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 108%) ҳамда 185 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 117,6%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 1234,38 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 942,72 минг тонна азотли ўғитлар, 148,42 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 143,24 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
2016 йилнинг январ-июнь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1237,8 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 106,2%) ҳамда 107,2 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 88,1%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 667,8 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 529,6 минг тонна азотли ўғитлар, 81,8 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 56,5 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.