“Навоийазот” АЖда калий хлорати (Бертолет тузи) ишлаб чиқариш учун саноат-тажриба ускуна яратилди. Бу модда гугурт ишлаб чиқаришда, лак-бўёқ, фармацевтика, ёғоч ва кимё саноатида ишлатилади. Маҳсулотнинг тажриба партияси ишлаб чиқарилиб, «ATLAST INVEST» ҳамда «Nurafshon yulduz yog'dusi» МЧЖларга синовдан муваффақиятли ўтказилди. Шу кунларда корхона ойига 40 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича буюртма олди.
Бугун "Ўзкимёсаноат" АЖда Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Др. Тило Клиннер ҳамда Германиянинг "The Linde Group" компанияси вице-президенти Томас Ҳилкерлар билан учрашув бўлиб ўтди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан 1-октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Доим эъзоздасиз, азиз устозлар” мавзусида тадбир ташкил этилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ, Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳри филиали ҳамда Илм-фан ва таʻлим-тарбияни ривожлантириш халқаро “Зиё Форум” фонди томонидан анъанавий “Kimyo girls” республика олимпиадасининг навбатдаги ғолибалари аниқланди.
БМТ томонидан 11-феврал “Илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни” сифатида эʻлон қилинган бўлиб, сана муносабати билан “Women in STEM” III форуми мунтазам ўтказилади.
Бугунги жараёнлар кимё саноатини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш билан бир қаторда ишлаб чиқаришда экологик тозаликни таъминлаш, чиқиндисиз технологияларни ва атроф муҳитни сақлаш дастурларини жорий этишни ҳам тақозо этади.
Шу муносабат билан, академик Джалилов Абдулахат Тураповични “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда кўп минг сонли кимё саноати ходимлари номидан ушбу юксак мукофот билан самимий табриклаймиз!
Маълумки, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, кимё саноати ривожида ҳам бундай манфаатли муносабатларнинг ўрни беқиёс. Хитойнинг Урумчи шаҳрида ўтказилган ҳудудлараро форумда иштирок этган “Навоиязот”АЖ мутахассислари икки мамлакат вакилларининг келажакдаги истиқболли лойиҳа ҳамда ташаббусларига гувоҳ бўлишди.
Тадбир доирасида хорижий инвесторлар учун роад-шоw, Б2Б учрашувлар, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ, “Зиё форум” илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Халқаро фонди ҳамда Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университети Тошкент шаҳридаги филиали билан ҳамкорликда талаба қизлар учун кимё фани бўйича олимпиада ташкил этилди.