Волейбол бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақада «Деҳқонобод калий заводи» АЖ йигитлари корхона шарафини муносиб ҳимоя қилишди ва 1-ўринни қўлга киритишди.
Пойтахтимизда ўтказилаётган «Республика тармоқлараро кооперация саноат ярмаркаси» доирасида 16 ноябрь куни «Ўзкимёсаноат» АЖнинг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Рустам Айходжаев бошчилигида технологлар, механиклар, конструкторлар ва бошқа тегишли мутахассислардан ташкил топган ишчи гуруҳ техник имкониятларни ўрганиш ва амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида «Ўзбекхиммаш» АЖга борди.
«Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚКда «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарининг бош муҳандислари иштирокида, ишлаб чиқариш қувватларидан унумли фойдаланиш, ишлаб чиқариш бўйича муаммоларни кўриб чиқиш ва уларни ижобий ҳал этиш, маҳсулотларнинг таннархини тушириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларни ҳамкорликда сифатли олиб бориш ҳамда эришилган ютуқлар бўйича тажриба алмашинишни ташкил этиш юзасидан конференция бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 31 октабр куни “Ўзкимёсаноат” АЖда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октабрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 595-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Республикамизда коррупцияга қарши курашиш борасида қилинаётган ишлар ижобий натижалар бермоқда. Корхоналарга ишга кираётган ёш ходимларни бу борада ҳуқуқий маданиятини ошириш долзарб вазифалардан биридир.
№ Товар моддий ресурслар номи Тахминий нархи 1 Бинога хизмат кўрсатиш 140 000 000 2 Алоқа, махсус алоқа хизматлари ва интернет харажатлари 215 000 000 3 Автотранспорт воситаларига харажатлар 290 000 000 4 Офис ускуналари харажатлари (канцелярия товарлари, хўжалик моллари) 250 000 000 5 Маиший техника сотиб олиш 32 600 000 6 Компьютер, сервер ва оргтехникаларни сотиб олиш,кенг қамровли wifi алоқа тизими ўрнатиш 200 000 000 7 Лицензион дастурий таъминотлар, маълумотлар хавсизлигини таъминлаш, электрон почта хизматлари, автоматлаштирилган мониторинг тизими ва бошқалар 950 000 000 8 Аудит ва консультантларнинг хизмати 1 250 000 000 9 ЕРП тизимининг услубий ҳужжатлар тўпламини ишлаб чиқиш харажатлари 2 000 000 000 10 Журнал ва газеталарга обуна бўлиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламларини сотиб олиш 50 000 000 11 Кадрлар тайёрлаш, МСФО бўйича ўкитиш 350 000 000 12 Газетада ва телевидение харажатлари (элонлар, реклама, кўрсатувлар, PR-тадбирлар ташкиллаштириш, таниқли шахслар ва блогерлар билан ҳамкорлик ва б.
Жорий йилнинг 2 март санасида Покистон Ислом Республикаси пойтахти Исломобод шаҳрида Ўзбекистон – Покистон Бизнес форуми бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 30 март куни «Ўзкимёсаноат» АЖда Туркиянинг «YEO Teknoloji Enerji ve Endüstri A.Ş.» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Автоматлаштириш, электрлаштириш, «яшил» электростанциялар қуриш, рақамлаштириш ва муҳандислик каби йўналишларда хизмат кўрсатувчи компания вакиллари дастлаб ўзларининг БАА, Украина, Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркия ва бошқа давлатларда амалга оширган лойиҳаларининг тақдимотини ўтказишди. Учрашув давомида кимё саноатини автоматлаштириш ва рақамлаштириш шу билан бирга, соҳага «яшил» энергетикани кенг жорий қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарида фаол иштирок этди.
“SUN-HIGHTECH” корхонаси томонидан ўрнатилган 100 кВт қувватдаги тармоқ Қуёш электр станцияси Филиалнинг том қисмида бўш турган 1200 м2 майдонга ўрнатилди. Ушбу тармоқ Қуёш электр станцияси ҳозирча Республикамизда бинонинг том қисмига ўрнатилган энг катта қувватдаги Қуёш электр станцияси ҳисобланади.