Курбанов Акбар Джахангирович “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқаруви раисининг инвестициялар ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Абдуллаева Мадина Лутфиддин қизи тайинланди. М.Абдуллаева ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ёшлар етакчиси лавозимида фаолият юритган.
Туракулов Рустам Одилович “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Джураев Илхом Кенжаевич “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Инвестиция фаолиятини истиқболли ривожлантириш департаментининг Инвестицияни истиқболли ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Саломов Абдухомид Рузиевич “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Махаллийлаштириш ва кооперацион алоқаларни кенгайтириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимида фаолият кўрсатаётган меҳнат жамоаси 25 октябрь – “Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан Ички ишлар органларининг барча ходимлари, фахрийлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини муборакбод этади. Юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги фидокорона хизматларингизга улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Сизларни “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимида фаолият кўрсатаётган барча меҳнат жамоаси номидан “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан муборакбод этамиз. Сизларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз кимёсаноати тизимида фаолият юритаётган ёш кимёгарларни ва юртимизнинг барча ёшларини “Ёшлар куни” билан муборакбод этади! Юртимиз ривожи ва жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини ошириш йўлида олиб бораётган изланишларингизга муваффақиятлар тилаймиз. Сизларга мустаҳкам соғлик ҳамда янги марраларни забт этишингизда куч-ғайрат тилаймиз.
“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Бошқарув раисининг янги ўринбосарлари тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан "Деҳқонобод калий заводи" АЖ тоғ-кон мажмуаси ер ости кон тозалаш ва тайёрлаш участкаси машинисти Тўрақулов Зокир Ҳамраевич “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.