“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан тизимдаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида “Янги Ўзбекистон тараққиётида кимё саноатининг ўрни” мавзусида эсселар танловининг Республика босқичи ўтказилди.
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Чирчиқ кимё индустриал технопаркида БCГ компанияси маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Айни пайтда иштирокчи ёшларга 10 йиллик амалий тажрибага эга мутахассис, малакали эксперт Салай Маткаримов «Шахсий бренд ва менежмент» мавзусида семинар-тренинг ўтказмоқда.
Миллий матбуот марказида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти корхоналарининг 2016 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Мамлакатимиз етакчи иқтисодий тармоқларидан бири саналган кимё саноати мамлакатимиз иқтисодиётига ва унинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш қуввати Ўзбекистоннинг кимё маҳсулотларига бўлган ички талабини тўла таъминлаш ҳамда доимий асосда уларни экспорт қилиш имконини бераётир.
Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан мамлакатимизда ёшларни кимё ва биология фанлари бўйича чуқур ўқитиш ҳудудларда янги-янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган фармацевтика, нефть, газ, кимё, тоғ-кон, озиқ-овқат саноати тармоқларини жадал ривожлантириш борасида олиб бораётган ислоҳотлари узвий давоми сифатида “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан чекка ҳудудлардаги умумтаълим мактабларида замонавий кимё синф хоналари қайтадан тўлиқ таъмирланиб, лаборатория хоналари жиҳозланмоқда.
"Ajinomoto" - 1909-йилда ташкил этилган корпорация бўлиб, озиқ-овқат, зираворлар, аминокислоталар ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчилардан бири ҳисобланади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан “Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” маркази билан ҳамкорликда жамиятига бириктирилган кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган 173-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Бизнес марафон” ўтказилди.
Мадридда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси Жўрабек Мирзамаҳмудов Испания саноат, савдо ва туризм вазирлиги Давлат котиби Шиана Мендес билан музокаралар ўтказди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида жорий йилнинг 11 март куни Д.И.Менделеев номли Россия кимё-технология университети ректори А.Мажуга бошчилигидаги делегация аъзолари иштирокида учрашуви бўлиб ўтди.
Бугун “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида “DH MEDIA TECH” хорижий корхонасининг “Очиқ эшиклар куни" тадбири бўлиб ўтди.