“Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот хизмати Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш Давлат қўмитаси веб-сайтида “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибига кирувчи корхоналарда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат экологик назорати амалга оширилди” сарлавҳали ахборотга муносабат билдирди.
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 20 январдаги ПҚ-96-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ходимларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, кучли билимга эга бўлган ходимларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида 1 сентябрь – Мустақиллик байрами муносабати билан жорий йилнинг 23 август куни “Ўзкимёсаноат” АЖ марказий аппарати ва тармоқ корхоналари ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал турнири ўтказилди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган «Деҳқонобод калий заводи» АЖга ташкиллаштирилган пресс-тур иштирокчилари корхона раҳбарияти ва мутахассислар иштирокида интервьюлар тасвирга олишмоқда.
«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган «Деҳқонобод калий заводи» АЖга ташкиллаштирилган пресс-тур иштирокчилари корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 февралдаги “Самарқанд вилоятида мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш кимёвий мажмуасини барпо этиш” инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 61-сонли қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 июлига қадар “Самарқандкимё” АЖ негизида мураккаб менирал ўғитлар ишлаб чиқаришнинг замонавий, экологик жиҳатдан зарарсиз мажмуаси ишга туширилади.
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) «Ўзкимёсаноат» АЖ билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа доирасида Кореянинг нуфузли олийгоҳида кимё соҳасида магистратура (2 та ўрин) ва докторлик (Phd, 6 та ўрин) йўналишларида грант асосида барча ҳаражатлар қопланган ҳолда таълим олиш учун танловлар эълон қилади!
Меморандум доирасида қўшма корхона ташкил этиш орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “Метанол асосида кенг маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш” ва “Линейкалик алкилбензол ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.