Талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат стипендияси” таъсис этилганлигидан хабарингиз бор. Тошкент кимё-технология институти ҳамда Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали талабалари мазкур стипендия соҳиби бўлишлари мумкин.
Бугун пойтахтимизда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) билан бирга амалга оширилаётган “Ўзбекистонда Кимёвий технологиялар маркази салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида мастер-планнинг жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.
Май ойининг сўнгги якшанбаси Кимёгарлар куни сифатида кенг нишонланади. Байрам муносабати билан узоқ йиллар давомида мамлакатимиз кимё саноати ривожи учун фидокорона хизмат қилиб келаётган “Ўзкимёсаноат” АЖнинг фидоий мутахассислари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Хабарингиз бор, Саудия Арабистонида бўлиб ўтган 56-Халқаро Кимё олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медалларини қўлга киритган эди. Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида олимпиада иштирокчилари тантанали тарзда кутиб олинди.
«Ўзкимёсаноат»АЖ ва тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган ёшлар орасида китобхонликни тарғиб этиш, аждодларимизнинг бой маънавий меросини авлоддан-авлодга етказиш, буюк аллома, шоир, ёзувчи, мутафаккирларнинг ижодини ўрганиш мақсадида «Ёш китобхон» танловига старт берилганди.
Бугун «Аксилкоррупция ойлиги» доирасида 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишлаб «Очиқ эшиклар куни» тадбири бўлиб ўтди.
БМТ томонидан 11-феврал “Илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни” сифатида эʻлон қилинган бўлиб, сана муносабати билан “Women in STEM” III форуми мунтазам ўтказилади.
Биржа савдоларига минерал ўғитларнинг (шартнома кодига кўра) бошланғич нархларидан ўртача -10% гача пасайтириб харид қилиш-ауцион тартибида савдога қўйиш механизми жорий этилган
“Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятини юзага чиқариш, кимё саноати ривожига хизмат қиладиган инновацион таклиф ва ташаббусларини ўрганиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови “Навоийазот”АЖда юқори савияда ташкил этилди.
Жорий йилнинг 12-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024-йилги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди ва унда кимё саноати корхоналари олдига бир қатор вазифалар берилди.