Миллий ва замонавий руҳда ўтган нооадатий ва самимий учрашувда хотин-қизларнинг зукколлиги ва интеллектуал салоҳияти ва фаоллигини оширувчи танловли ўйинлар бўлиб ўтди.
11-ноябр — Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни. Ушбу сана муносабати билан “Аммофос-Максам” АЖда жойлашган “Кимёгар” спорт-маданият мажмуасида байрам тадбири кенг нишонланди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 8-Қурултойи иштирокчиларига йўллаган табригида мустақил давлатимиз тарихида илк бора 11 ноябрни «Касаба уюшмалари куни» этиб белгилаш таклифи билдирилгач, «Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган эди. Бу эса беш ярим миллиондан ортиқ аъзога эга бўлган касаба уюшмалари ҳаётида унутилмас воқеа сифатида тарихга муҳрланиб қолди.
Азиз касаба уюшмалари фаоллари, сизларни Касаба уюшмалари куни билан табриклаймиз. Амалга ошираётган эзгу ишларингизда омад ва зафар...
Азиз касаба уюшмалари фаоллари, сизларни Касаба уюшмалари куни билан табриклаймиз. Амалга ошираётган эзгу ишларингизда омад ва зафарлар тилаймиз!
Семинарнинг иккинчи кунида иштирокчиларга “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКда ишлаб чиқариш, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи тақдим этилди.
"Навоийазот" АЖда "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби Рустамбек Эшбеков иштирокида корхона матбуот хизмати ходимлари, маънавият ва нашриёт йўналишлари вакиллари, касаба уюшмаси раҳбар ва ходимлари ҳамда ёшлар етакчилари учун семинар ўтказилди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби Рустамбек Эшбеков иштирокида «Фарғонаазот» АЖ матбуот хизмати ходимлари, маънавият ва нашриёт йўналишлари вакиллари, касаба уюшмаси раҳбар ва ходимлари ҳамда ёшлар етакчилари учун «Компаниянинг ижобий имижини шакллантириш» мавзусида семинар ҳамда ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф, ташаббус, муаммо ва мурожаатлари ўрганилди.