Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» муносабати билан ўтказилаётган «Аксилкоррупция ойлиги» доирасида «Очиқ эшиклар куни» бўлиб ўтди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Стенфорд университети ва қирол Фаҳд нефт ва минераллар университети тадқиқотчилари шамол энергиясидан фойдаланган ҳолда ҳаводан тоъгъридан-тоъгъри аммиак ишлаб чиқарадиган инновацион қурилмани ишлаб чиқишди.
Нидерландиянинг Koppert Cress ферма хўжалиги ҳаво ва электр энергиясидан махсус жиҳозлар ёрдамида олинган аммиакдан минерал ўғит сифатида фойдаланишни бошлади.
Ўзбекистон Республикасининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида "Аммофос-Максам" АЖда "Зўравонликка қарши 16 кун" шиори остида навбатдаги семинар бўлиб ўтди.
Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 июнда қабул қилинган «Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ-222-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан жамият ходимлари учун семинар ташкил этилди.
Халқаро кимёгарлар жамоаси органик кристаллар ёрдамида сув буғидан электр энергиясисиз сув йиғиб олувчи композит материал ишлаб чиқди. У ингичка ипларга ўхшайди.
Австрия кимёвий ва таҳлилий технологиялар институти мутахассислари керамика материалларидан кислород-ионли электр батареясини яратишди. Ушбу батареяда кислород-ион эритмаси литий-ион эритмасига каби ишлайди. Бу шундай бўлади: кучланиш қўлланилгандан сўнг, кислород ионлари бир керамика материалидан иккинчисига ўтади, бунда электр токи ҳосил бўлади.
2025-йилда дунёда этилен ишлаб чиқариш қуввати 74,2 миллион тоннага етиши мумкин. Йил давомида жараён 11,4 миллион тоннага ўсиши керак.
Агар сиз муҳандисликка қизиқсангиз ва инновацион фикрларингиз ва ишланмаларингиз бўлса, бу танлов сиз учун ажойиб имконият!
Бугун “Аммофос-Максам” АЖда “Қадриятинг боқий бўлсин, Наврўз” шиори остида байрам сайли ташкил этилди. Тадбир доирасида цех ва бўлинмалар томонидан юртимиз вилоятларининг тарихи, миллий қадриятлари ва анъанавий таомлари намойиш этилди.