Мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоғи бўлган саноат соҳасида, хусусан, кимё саноатида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва «яшил» технологияларга ўтишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хусусан, саноат корхоналарининг атроф муҳитга таъсирини камайтириш орқали экологик ҳолатни яхшилаш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларида комплекс ёндашув ва стратегик режалаштиришнинг самарали ва замонавий усуллари жорий этилмоқда.
Талабгор сифатида қатнашувчи корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: юқори рискли ва потенциал хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш учун лицензияга эга бўлиши, тендер савдолари қийматининг камида 20% миқдорида айланма маблағ ёки бу маблағларни таъминлаш учун банк кафолати, иш (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш базаси, меҳнат ресурслари ва мутахассислари, танловдагига ўхшаш объектлардаги иш тажрибасига эга бўлиши, шартнома имзолаш учун фуқаролик ҳуқуқий имкониятлар ва ваколатларга эга бўлиши шарт.
«Темир дафтари» ва «Аёллар дафтари»да рўйхатда турувчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Сирдарё вилоятида 600 нафарга яқин аёллар учун хайрия концерти ташкиллаштирилди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳомийлигида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган 19-мактабни тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Республикамиздаги барча умумтаълим муассасалари каби ушбу мактабда ҳам куни кеча 2024-2025 ўқув йили машғулотлари бошланди.
Президентимиз томонидан мактаб таълимини ривожлантириш биз учун буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур деган муҳим ғоя илгари сурилган.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Германиянинг Biophelion стартапи Ауреобасидиум пуллуланс номли хамиртурушга ўхшаш қора замбуруғ ёрдамида пластик чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича янги технологияни таклиф қилди. Ушбу замбуруғ турли муҳит шароитида яшай олади ва энг муҳими, кенг турдаги органик бирикмаларни парчалаш қобилиятига эга.
“Деҳқонобод калий заводи” АЖда хотин-қизларни илм-фанга кенг жалб қилиш, жамиятнинг турли тармоқ ва соҳаларида илмий фаолият билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг янги ғоя ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳамда иқтидорли, интилувчан, фаол ва ташаббускор хотин-қизларни аниқлаш мақсадида “Инноватор аёл” кўрик-танлови ўтказилди.
Шу йилнинг 3 ва 12-феврал кунлари “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA )нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси билан ташкил этилган стипендия дастурининг навбатдаги ғолиблари билан учрашув бўлиб ўтди.
Бугун пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ“ марказий кўргазмалар мажмуасида «Республика тармоқлараро кооперация саноат ярмаркаси» бошланди. Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳам фаол иштирок этмоқда. Саноат ярмаркасида «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарининг 300 га яқин маҳсулотлари намойиш қилинмоқда.