Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан "Деҳқонобод калий заводи" АЖ тоғ-кон мажмуаси ер ости кон тозалаш ва тайёрлаш участкаси машинисти Тўрақулов Зокир Ҳамраевич “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси кўмагида “Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига юқумли касалликларни олдини олиш соҳасида техник ёрдам кўрсатиш дастури” доирасида кўчма тиббий клиника фаолияти йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 26-июл куни Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали шифокорлари ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Махам-Чирчиқ” АЖ раҳбарияти билан ҳамкорликда жамиятнинг 120 нафар хотин-қизларининг саломатлигига эътибор қаратиш ва тиклаш учун корхона ҳудудида касалликларни эрта скринингдан ўтказиш мақсадида мобил маммографик комплекс жалб қилинган ҳолда, тор доирадаги мутахассислар ва умумий амалиёт шифокорлари ёрдамида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Маълумки, аҳоли, айниқса, ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини юксалтириш, миллий анъаналаримизни асраш, ўзбекона кийиниш маданиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида бутун республикамиз бўйлаб 8-14-апрел кунлари “Хон атлас” ҳафталиги ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 17-октябрь куни соат 11:10 ларда Фарғона вилоятида жойлашган “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” АЖда бахтсиз ҳодиса юз берган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни ва ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Тил – миллат кўзгуси” мавзусида видеоконференцалоқа шаклида тадбир ташкил этилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида жорий йилнинг 11 март куни Д.И.Менделеев номли Россия кимё-технология университети ректори А.Мажуга бошчилигидаги делегация аъзолари иштирокида учрашуви бўлиб ўтди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида жорий йилнинг 21 ноябрь куни Озарбайжон Республикасининг нефть ва кимё соҳасидаги йирик компанияларидан бири “SOCAR”, Швецариянинг “SOCAR Trading SA” ҳамда Саудия Арабистонининг “Chemtrade LLC” компаниялари вакилларидан иборат делегация аъзолари иштирокида расмий учрашув ўтказилди.
Вазирлик ва идораларнинг таркибидаги қутқарув отрядлари, хизматчи ва харбий хизматчиларининг фавқулодда вазиятлар вақтида самарали қидирув-қутқарув ишларини олиб боришлари, уларнинг бу борадаги билим-кўникмаларини ошириш, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги қутқарувчилар билан соҳа йўналиши боўича ўзаро малака алмашиши учун Фавқулодда вазиятлада ҳаракат қилиш давлат қуйи тузилмалари ўртасида “Учкураш” мусобақасига асос солинди.
Меҳнатга оид халқаро ва миллий стандартлар, янги киритилган нормалар ҳамда жинсий зўравонлик ва камситишга йўл қўймаслик масалалари: Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 190-сонли Конвенцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси Меҳнатга оид бошқа норматив ва локал ҳужжатлар.
Фуқароларнинг давлат ахборотига эга бўлиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамланган. Ушбу ҳуқуқнинг норматив-ҳуқуқий асосини қуйидаги ҳужжатлар ташкил этади: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси; «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонун; «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонун; «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Қонун; Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори.