Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги ва “Кимёгарлар куни” касб байрами муносабати билан “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорлигида “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” танловининг Республика босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-сентябрдаги “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида бўлиб турибди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 30-октябрдаги ПФ–5863-сон Фармони билан тасдиқланган “2030-йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш консепсияси”га мувофиқ, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Симоб тўғрисидаги Минамата конвенсиясига қўшилиш масаласи ўрганилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида мамлакат ривожланишиинг устувор ёндашувлари белгилаб берилди.
БМТ томонидан 11-феврал “Илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни” сифатида эʻлон қилинган бўлиб, сана муносабати билан “Women in STEM” III форуми мунтазам ўтказилади.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Янги рақамли маҳсулотни Хитой фан ва технология университети профессори Сюн Юйсзе бошчилигидаги америкалик, европалик ва хитойлик кимёгарлар гуруҳи яратишди. Сунъий интеллект асосидаги тизим керакли катализаторларни тезда ишлаб чиқиш ва самаралироқ ишлаш учун уларнинг тузилмасини оптималлаштириш имконини беради.
Маълумки, кимё тармоғида фаолият юритаётган ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорли мутахассисларнинг касбий ва билим даражасини аниқлаш, улар орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, инновацион ғоя, лойиҳа, ва технологияларини ҳаётга татбиқ қилиш мақсадида “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” кўрик-танлови ўтказиб борилади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ, “Зиё форум” илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Халқаро фонди ҳамда Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университети Тошкент шаҳридаги филиали билан ҳамкорликда талаба қизлар учун кимё фани бўйича олимпиада ташкил этилди.
Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид “Жамиятнинг коррупцияга қарши сиёсати”, “Ахлоқ кодекси”, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати”, “Ўзкимёсаноат” АЖда контрагентларини текшириш бўйича қўлланма, “Жамият томонидан тузилаётган шартномаларни келишиш, имзолаш ва ижро этиш сиёсати”, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг ички текширувларини ўтказиш сиёсати”, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг алоқа каналлари орқали олинган хабарларни қабул қилиш ва қайта ишлаш тўғрисида низом”, “Совға бериш ва қабул қилиш, вакиллик харажатларини амалга ошириш ва бизнес меҳмондўстлик қабул қилиш сиёсати”, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг хайрия ва ҳомийлик фаолияти тўғрисидаги сиёсати”, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг Комплаенс хизмати тўғрисида низом” ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Хитойнинг “CITIC Construction Co., Ltd.” компанияси билан видеоконференцалоқа орқали кимё саноатида лойиҳаларни амалга оширишда хорижий компания билан ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилишга қаратилган музокаралар ўтказилди.