“Ўзкимёсаноат” АЖ ишлаб чиқариш жараёнларига инвестицияларни жалб этиш, халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ўзаро манфаатли янги лойиҳаларни йўлга қўйиш мақсадида амалий ҳаракатлар олиб бормоқда.
Жорий йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги «Тинчлик» кичик саноат зонасида Ҳудудий тармоқалараро саноат ярмаркаси бўиб ўтмоқда. Ярмарканинг асосий мақсади йирик тармоқ корхоналарига маҳаллий кичик ва хусусий бизнес корхоналари томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни етказиб беришда кооперация алоқаларини ташкил этишдан иборат.
Бугун "Максам-Чирчиқ" АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 июндаги «Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг мазмун- моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар ўтказилди.
Тадқиқотга кўра, Хитойни ҳисобга олмаганда, 2020 йилда бутун дунёда метанолга бўлган талаб 86,3 миллион тоннагача қисқарган, 2021 йилда эса 87,8 миллион тоннага етган. 2022 йилда кўрсаткичлар яна миллионга ошиб, 88,8 миллион тоннани ташкил этган. 2023 йилда ишлаб чиқариш ҳажми деярли ўзгармаган, 2024 йилда эса сезиларли даражада ўсган.
Бунга технологик инновациялар ва энергиясамарадорликни ошириш йўлидаги қатъий чоралар сабаб бўлиши мумкин.
Учрашувда Жамият бошқарув раисининг ўринбосарлари Акобир Тўхтаев, Акбар Курбанов ҳамда «Cаргилл» компаниясининг «Савдо ва тузилмавий молиялаштириш» йўналиши бўйича вице-президенти Иван Хлопов ҳамда масъуллар иштирок этишди.
Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 июнда қабул қилинган «Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ-222-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан жамият ходимлари учун семинар ташкил этилди.
Бугун Ёзувчилар уюшмасининг катта маросимлар залида вазирлик, ҳокимлик, ташкилот ва идоралар раҳбарларининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирокида «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Хабар берганимиздек, тармоқ корхоналарида фаолият юритувчи барча ёшдаги ходимлар учун «Ёш китобхон ходим» кўрик-танловлари ўтказилди.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технология университети Тошкент шаҳри филиали талабалари ташаббуси билан амалга оширилаётган «Mendeleyev kids and juniors» лойиҳаси 6 ёшдан 14 ёшгача болалар учун мўлжалланган бўлиб, унда ҳақиқий лабораторияда тажрибалар ўтказилади.