“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2023-йил 7 сентябр санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
Жорий йилнинг 1 декабрь куни “Аммофос-Махам” АЖда «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, хотин-қизлар бошланғич ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш, матбуот хизматлари ва касаба уюшмаси фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича сайёр семинар-тренинг ўтказилди. Шунингдек, семинарда корхона-ташкилот раҳбарларининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолияти ва амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрида ўтказилаётган “China International Import Expo” кўргазмасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ўз экспортбоп маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни нефть-газ ва кимё саноатида олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини таҳлил қилиш, ушбу тармоқларни тизимли ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2023-йил 6-ноябр санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2023-йил 30-октябр санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Саудия Арабистонининг Arkan Hermes Group халқаро компанияси Бошқарув раиси ўринбосари Муҳаммед Файяз Хан (Mohammed Fayyaz Khan) ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раиси Ж.Мирзамахмудов иштирокида олиб борилган музокаралар давомида ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.
«Navoiyazot» акциядорлик жамияти стратегик чет эл инвесторларига сотиш мақсадида жамият устав фондидаги давлат улуши қийматини баҳолаш учун танловда иштирок этишга халқаро баҳоловчи ташкилотларини таклиф этади. Баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелидаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли қарорини ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда.
Бугун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Индонезия Республикаси Парламентининг Вакиллар палатаси спикери ўринбосари Р.Гобель бошчилигидаги делегация ҳамда Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ва масъул ҳодимлари иштирокида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан икки томонлама музокаралар ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти раҳбарияти “Navoiyazot” AЖдаги инвестицион лойиҳалар ижроси жумладан, корхонадаги аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш комплексида олиб борилаётган сўнгги тайёргарлик ишлари билан танишди. Шу ернинг ўзида Япониянинг “Mitsubisi Heavy Industries” ҳамда “Mitsubisi Corporation” компанияларининг ишлаб чиқаришдаги масъуллари билан лойиҳани ишга тушириш-созлаш ишларини янада жадаллаштириш бўйича музокаралар ўтказилди. Шундан сўнг аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш раҳбар-ходимлари билан комплекс кўздан кечирилди ҳамда илк маҳсулот олиш ишларини тезлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Ҳозирги кунда келишилган графикка асосан аммиак ишлаб чиқариш қисмида табиий газ етказиб бериш бошланди ва тегишли технологик қурилмаларда созлаш ишлари олиб борилмоқда.