2016 йилнинг январ ойида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 174,9 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Айни пайтда 10,1 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди.
2016 йилнинг январ-апрель ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 771,8 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Айни пайтда 68,4 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 434,1 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 356,1 минг тонна азотли, 48,7 минг тонна фосфорли ва 35,4 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ягона акциядорининг 30.06.2016 йилдаги қарори билан жамият 30.06.2016 йилдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 11.02.2016 йилдаги 02-02/1-187-сон баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув Кодексига риоя қилишни ўз зиммасига олганлигини маълум қилади.
КУН ТАРТИБИ: “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарувининг 2020-йил молия-хўжалик фаолиятининг якунлари бўйича бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши, шунингдек, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чоратадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқиш.
22-сентябр — дунё миқёсида "Автомобилларсиз кун" сифатида нишонланади. Ушбу куннинг асосий мақсади — шаҳарлардаги ҳаво ифлосланишини камайтириш, транспорт воситаларидан келиб чиқадиган зарарли чиқиндиларга қарши курашиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборат.
Мазкур қарор ижроси доирасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги “Иштирхон”, “Янгиобод” ва “Сувлиариқ” маҳаллалари бириктирилди. Жамиятнинг ишчи гуруҳи мазкур ҳудудларда аҳолининг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва инфратузилмани яхшилашга қаратилган қатор амалий ишлар олиб борди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: 2024-йилда биополимер плёнкалари жаҳон бозори ҳажми 6,4 миллиард долларни ташкил этди. Прогнозларга кўра, у 2025-йилда 6,91 миллиард доллардан 2034-йилга келиб 14 миллиард долларгача ўсиши мумкин. Ушбу давр мобайнида ўртача йиллик ўсиш суръати 8,2%ни ташкил этади, дея прогноз қилмоқда Precedence Research агентлиги.
Давлатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Чирчиқ кимё-индустриал технопаркида учта янги резидент компания - "LYUDI I CIFRI", "TEG" ва "IOTA" МЧЖ ҚКларининг ишлаб чиқариш мажмуалари тантанали равишда очилди.
Иқтисодиётнинг барча тармоқларида, хусусан, кимё саноатида инновация ва ресурсларни мақбуллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда юқори талабга эга ва истиқболли технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш борасида амалий ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда.
“Ўзкимёсаноат“ АЖ мамлакатимизда турли тармоқлар бўйича импорт қилинадиган кимёвий маҳсулотлар таҳлили асосида 2026 йилга қадар маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар улушини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди.