Mitsubishi Chemical ўзининг OPL Film™ оптик поливинилспирт (ПВС) плёнка ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш режаларини эълон қилди. Ушбу пленка телевизорлар ва бошқа суюқ кристалл дисплейларда ишлатиладиган поляризация пластиналарини ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Бунга технологик инновациялар ва энергиясамарадорликни ошириш йўлидаги қатъий чоралар сабаб бўлиши мумкин.
Йиллик ўсиш суръати (CАGR) прогноз даврида 8,0 фоизни ташкил этади. МаркетсандМаркетс нашрининг хабар беришича, полимерларга юқори талабнинг ошиб бориши уларнинг тиббий хизмат кўрсатишда беморлар учун хавфсизлигини таъминлаш ва инфекциялар сонини камайтиришдаги муҳим роли билан боғлиқ.
Филиппиннинг Дилиман университети кимёгарлари ҳарорат ўзгариши билан ўз хусусиятларини ўзгартирувчи иссиқликка сезгир полимерларни олишнинг арзон усулини ишлаб чиқди. Ушбу полимерлар тиббиёт учун муҳим - улар дори воситаларини етказиб бериш, тўқималарни тиклаш ва ген терапиясида қўлланилади.
Тадқиқотга кўра, Хитойни ҳисобга олмаганда, 2020 йилда бутун дунёда метанолга бўлган талаб 86,3 миллион тоннагача қисқарган, 2021 йилда эса 87,8 миллион тоннага етган. 2022 йилда кўрсаткичлар яна миллионга ошиб, 88,8 миллион тоннани ташкил этган. 2023 йилда ишлаб чиқариш ҳажми деярли ўзгармаган, 2024 йилда эса сезиларли даражада ўсган.