«Ўзкимёсаноат» АЖ тармоғида фуқаро мурожаатлари билан ишлаш Ўзбекистон Республикасининг 03.12.2014 йилдаги «Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисидаги» №ЎРҚ-378 Қонун, Ўзбекистон Республикасининг 11.
2015 йил 28 майда “Қўқон суперфосфат заводи” АЖда корхонанинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари Қўқон шаҳрининг Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимининг хизматлари билан биргалашиб ҳамкорликда ишлаш кўникмаларни такомиллаштириш бўйича махсус-тактик машқи ўтказилди. Машқ давомида техноген хусусиятга эга шартли фавқулодда вазиятни бартараф этиш бўйича вазифалар бажарилди. Махсус - тактик машқига 124 нафар киши ҳамда 7-та махсус ва муҳандислик техника воситалари жалб этилди.
2015 йил 22 апрелда “Навоийазот” АЖда корхонанинг фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг Навоий вилоятиФавқулода вазиятлар бошқармаси хизматлари билан биргалашиб ҳамкорликда ишлаш кўникмаларни такомиллаштириш бўйича кўргазмали махсус-тактик машқлар ўтказилди.
2015 йил 29 апрелда “Максам - Чирчиқ” АЖда корхонанинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари Чирчиқ шаҳрининг Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимининг хизматлари билан биргалашиб ҳамкорликда ишлаш кўникмаларни такомиллаштириш бўйича кўргазмали махсус-тактик машқи ўтказилди. Машқ давомида техноген хусусиятга эга шартли фавқулодда вазиятни бартараф этиш бўйича вазифалар бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 март куни қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда Бош вазир, унинг ўринбосарлари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти, вилоятлар ҳокимлари иштирок этди.
Фотоэлектр станция шаҳар электр тармоқлари тизимига уланган бўлиб, «Ўзкимёсаноат» АЖнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қоплайди ва ортган электр энергиясини тўғридан-тўғри шаҳар электр тармоқлари тизимига етказиб беради.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати раҳбари Хаитова Мастура Хусановна Бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Ишлаб чиқариш Ўзбекистон кимё саноати сўнгги йилларда жадал ривожланиш босқичини бошдан кечирмоқда. Ушбу соҳанинг юраги бўлган «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти эса нафақат ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти, балки инновациялар, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ҳамда ижтимоий масъулият соҳаларида ҳам етакчи ташкилот сифатида фаолият юритмоқда.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Янги рақамли маҳсулотни Хитой фан ва технология университети профессори Сюн Юйсзе бошчилигидаги америкалик, европалик ва хитойлик кимёгарлар гуруҳи яратишди. Сунъий интеллект асосидаги тизим керакли катализаторларни тезда ишлаб чиқиш ва самаралироқ ишлаш учун уларнинг тузилмасини оптималлаштириш имконини беради.
Йиғилишда ёшлар етакчилари томонидан ярим йиллик ҳисоботлар тингланди. Ёшларга қўйилган энг устувор вазифалардан бири кимё саноатини ривожлантириш ҳамда янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш тўғрисида инновацион лойиҳалар устида ишлаш эканлиги таъкидланди.