Кимё саноати ёш мутахассисларининг малака ва тажрибаларини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграция жараёнларини кучайтириш, ёш ходимларнинг жамоавий ишлаш, ташаббускорлигини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти тармоғида ҳар йили «Кимё саноати ёш мутахассислари» миллий форумини ўтказиш анъанага айланди.
Тегишли хусусийлаштириш дастурлари доирасида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги) «Фарғонаазот» АЖ (кейинги ўринларда – Корхона) устав капиталидаги 99,02 фоиз давлат акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича “Indorama Corporation Pte. Ltd” (Сингапур) компанияси (кейинги ўринларда – Инвестор) билан келишувга (кейинги ўринларда – Битим) эришилганлигини маълум қилади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси эълон қилинган “Давлат корхоналари ҳам “обнал фирма”лар билан “сохта” битим тузган” номли мақоласида келтирилган фактлар атрофлича ўрганиб чиқилиб, қуйидагиларни маълум қилади.
«ЎЗКИМЁСАНОАТ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА! «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025 йил 6 январь куни соат 16:00 да масофадан туриб ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон овоз бериш « eVote» платформаси орқали ўтказилади.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Ўзбекистон Республикасининг кимё корхоналарнинг бирлаштиридиган корпоратив тузилма ҳисобланади. Жамият кимё корхоналарининг ривожлантириш учун саноат, инновацион, маркетинг дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, шу билан саноатнинг барқарор ривожланишини олиб боради.
Айни пайтда яшил энергетика табиий ресурслардан самарали фойдаланиш орқали экологик хавфсизликни таъминлаш ва иқтисодий тежамкорликка эришишнинг муҳим шартларидан бирига айланди. Мазкур йўналишда амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳалар аҳоли ва саноат корхоналарига ҳамёнбоп нархда электр энергиясини етказиш имконини беради.
Бугун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан 55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида ғолиб бўлган ўқувчиларнинг Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига ташрифи ташкил этилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан “Ватанпарварлик, фидойилик, садоқат – энг олий бурчимиздир!” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Ангрен шаҳрига ташриф буюрди. Тошкент вилоятида кимё саноати, нефть-кимё, қора ва рангли металлургия, электротехника, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш каби замонавий саноат тармоқлари яхши ривожланган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг 2020 йилги фаолияти якунлари ва 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган устувор вазифалар тақдимоти юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.