Жорий йилнинг 25 март куни “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тизим корхоналари иштирокида коррупцияга қарши курашиш соҳасида тушунтириш ишларини олиб бориш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.
2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ижро аппаратига жами 291 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 68 таси юридик шахслардан, 223 таси эса жисмоний шахслардан келиб тушган. Жами мурожаатларнинг 50 таси қаноатлантирилган, 241 таси бўйича тушунтириш берилган.
Сўнгги йилларда республикамизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида, шу жумладан, саноат корхоналарида коррупцион омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Натижада коррупция хавф-хатарларини ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда уларни минимум даражага туширишга хизмат қилмоқда.
Жаҳон банки гуруҳининг аъзоси бўлган Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида кимё саноатини модернизация қилиш ва ўғитлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича имзоланган янги ҳамкорлик битими ушбу соҳага сармояларни жалб қилиш ва барқарор амалиётни қабул қилишни рағбатлантиришга қаратилган.
Ҳурматли ҳамкасблар ва ҳамкорлар! Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупсиоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
«Ўзкимёсаноат» АЖ ERM халқаро маслаҳатчиси билан биргаликда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида Ўзбекистондаги энг йирик азотли ўғитлар ишлаб чиқарувчи «Навоийзот» АЖ негизида кам углеродли ривожланиш бўйича «йўл харитаси»ни тайёрлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарорининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси”нинг 34-бандида давлат иштирокидаги корхоналарда тафтиш комиссиялари фаолияти бекор қилиниши белгиланган.
Номланиши Давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомилларини белгиловчи харид комиссиясининг ички идоравий тартиби Очиқ маълумотларни тақдим этувчи ташкилот "Ўзкимёсаноат" АЖ Соҳа Молия Маълумот тўплами рақами uks-od-015 Маълумот тўпламини янгиланиш даврийлиги Йиллик Маълумотлар тури Янгиланадиган Масъул шахс Ахмедов Азизбек Мухаммадиевич Масъул шахс телефон рақами +998781407459 Масъул шахс электрон почта манзили info@uks.
Номланиши Харид комиссия аъзоларининг маълумотлари Очиқ маʼлумотларни тақдим этувчи ташкилот "Ўзкимёсаноат" АЖ Соҳа Молия Маълумот тўплами рақами uks-od-010 Маълумот тўпламини янгиланиш даврийлиги Йиллик Маълумотлар тури Янгиланадиган Масъул шахс Ахмедов Азизбек Мухаммадиевич Масъул шахс телефон рақами +998781407459 Масъул шахс электрон почта манзили info@uks.
Номланиши Харид комиссияси таркибини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқ Очиқ маълумотларни тақдим этувчи ташкилот "Ўзкимёсаноат" АЖ Соҳа Молия Маълумот тўплами рақами uks-od-009 Маълумот тўпламини янгиланиш даврийлиги Йиллик Маълумотлар тури Янгиланадиган Масъул шахс Ахмедов Азизбек Мухаммадиевич Масъул шахс телефон рақами +998781407459 Масъул шахс электрон почта манзили info@uks.