Президентимизнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” ташаббуси ва ПҚ-330-сонли қарор мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини ошириш, шунингдек “Инсон қадри учун” тамойилини ҳаётга чуқур сингдириш йўлида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Бу йил мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами «Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» деган бош ғоя асосида кенг нишонланмоқда.
Ҳабар бериб бораётганимиздек, “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи томонидан жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш лойиҳаларини илмий-техник жиҳатдан такомиллаштиришга қаратилган амалий мулоқот ташкил этилди. Тадбирда Тошкент кимё-технология институти профессор ўқитувчилари, илмий ходимлари, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхона-ташкилотлар раҳбар-ходимлари ҳамда вазирлик идоралар вакиллари иштирок этди.
“Навоийазот” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган илк карбамид маҳсулоти жорий йилнинг 30 декабрь куни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг эрталабки биржа савдоларига қўйилди. Биржа якунига кўра биринчи ҳаридор Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган “Хонқа осиё савдо” МЧЖ бўлди. “Хонқа осиё савдо” МЧЖга 151,7 миллион сўмлик 68 тонна карбамид маҳсулоти сотилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этмоқда. Жамият таркибидаги барча корхона-ташкилот ходимлар ва тизимда фаолият юритаётган ёшлар нафақат корхона ҳудуди балки корхонага туташ ҳудудлар ободлигига ўз хиссаларини қўшишмоқда.
Мамлакатимиз кимё саноатида ўзига хос ўринга эга бўлган “Қўнғирот сода заводи” Ўрта Осиёда кальцийлаштирилган сода ишлаб чиқарувчи ягона корхонадир. Мазкур заводда маҳаллий хом-ашёлардан ишлаб чиқариладиган маҳсулот нафақат ички бозор эҳтиёжларини қоплайди, балки ташқи бозорга ҳам экспорт қилинади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига! “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 5 сентябрь куни соат 12:00 да масофадан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон овоз бериш “eVote” платформаси орқали ўтказилади.
«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан фермерлар ва деҳқон хўжаликлари вакиллари иштирокида Қашқадарё вилоятида «Минерал ўғит — мўл ҳосил гарови» мавзусида амалий семинар ўтказилди.