Ёшлар сиёсатини самарали амалга ошириш, уларнинг салоҳияти ва ижтимоий фаоллигини рўёбга чиқариш борасида тизимли фаолият олиб бораётган “Ўзкимёсаноат” АЖ юртимизда ёшлар билан ишлашда илғор тажриба намоён этган ташкилотлар қаторидан ўрин олди.
Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 27 апрелдаги «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3682-сон Қарорига асосан ҳар йили анъанавий тарзда “Innoweek-2024“ халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказиб келинмоқда.
Президентимизнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ–330-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан бириктирилган ҳудудларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мулоқотда корхонада йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Ижтимоий тармоқларда «Деҳқонобод калий заводи» АЖ ташқи ҳудудида маҳсулот юклаш учун келган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига етарли даражада қулайлик яратилмаганлиги бўйича мурожаат тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Бугун Навоий шаҳридаги «Фарҳод» маданият саройида "Навоийазот” АЖ ташкил топганлигининг 60 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
"Ўзкимёсаноат" АЖ ва "CRPT TURON" МЧЖ ўртасида Ўзбекистонда минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари соҳасида рақамли маркировкалаш тизимини ривожлантириш ва кенгайтиришга қаратилган ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 8-апрелдаги 203-сон қарори мақсадларини амалга ошириш учун имзоланган бўлиб, томонларнинг соҳани рақамли трансформация қилишда узоқ муддатли ҳамкорликка интилишини мустаҳкамлайди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат идоралари ўртасида 2024-йил учун очиқлик индекси натижалари эълон қилинди.
Жорий йилнинг 12-июн куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизим корхоналари учун муқобил электр энергия билан таъминлаш ва ишлаб чиқариладиган товар маҳсулотларни таннархини пасайтириш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг “Sinoma EC International Investment Co. Ltd” компанияси билан музокаралар ўтказилди.
11-феврал – “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” муносабати билан “Максам-Чирчиқ” АЖ фаол хотин-қизлари иштирокида семинар ўтказилди.