Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 ноябрдаги 243-сон «Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» Қарори ҳамда кимё саноати фаолиятини ўз вақтида ва объектив ёритиш мақсадида жамиятда Ўзбекистон Республика оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш ташкил қилинган.
«Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарида ҳам ишлаб чиқаришда қўшимча қиймат занжирини яратиш, ички тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва турларини кўпайтириш юзасидан амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда.
«Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда МДҲ мамлакатлари, шунингдек, бошқа қатор давлатларнинг кимё саноати соҳасида фаолият юритувчи компаниялари вакиллари иштирок этган тадбирнинг иккинчи кунида қатор мавзуларда муҳокамалар ташкил этилди.
Яқинда Токио шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония қўмитасининг 17- йиғилиши ўтказилди. Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ вакиллари ҳам иштирок этди.
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги «Ўзекспомарказ» миллий кўргазмалар залида Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоғи – саноатда энергия ресурслари самарадорлигини ошириш, шу билан бирга, қувватлардан оқилона фойдаланиш ва энергияни тежаш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, кимё саноатида ҳам.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллик байрами муносабати билан ҳамда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни оммавий спорт турларига қизиқишини кучайтириш мақсадида «Бошқарув раиси кубоги» мусобақалари бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида мамлакат ривожланишиинг устувор ёндашувлари белгилаб берилди.
Корхона ҳақида қисқа маълумот Почта манзили 210100, Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, 5 Корхона раҳбари Самадов Фаррух Хамзаевич Телефон факс (+998 436 22) 92200 (+998 436 22) 37580 Вебсайт www.
“Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятини юзага чиқариш, кимё саноати ривожига хизмат қиладиган инновацион таклиф ва ташаббусларини ўрганиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови “Навоийазот”АЖда юқори савияда ташкил этилди.