Даҳо кашфиётлари билан дунё илм-фанига бебаҳо ҳисса қўшган олим Муҳаммад ал-Хоразмийдир. Унинг таржимаи ҳоли ва болалиги билан боғлиқ маълумотлар сақланиб қолмаган. Бироқ 800-йилларнинг бошларида Хуросоннинг Боғдоддаги ҳокими – Маъмун ибн Хорун ар-Рашиднинг саройига таклиф қилинганлиги инобатга олинса, у она юрти Хоразмда таълим олиб, йигирма ёшларидаёқ машҳур олим бўлиб улгурганлигини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 16.06.2017 йилдаги №ПҚ-3067
I. Умумий қоидалар 1.1. Мазкур Шахсий маълумотларнинг ҳимоя қилиш ва қайта ишлаш сиёсати (кейинги ўринларда «Сиёсат» деб юритилади) «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида» ги ва «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ тайёрланган.
№ Жисмоний шахснинг Ф.И.Ш. ёки юридик шахснинг тўлиқ номи Жойлашган ери (яшаш жойи) (давлат, вилоят, шаҳар, туман) Улар аффилланган шахс деб эътироф этилиш асоси Асос(лар) содир этилган сана 1.
МУҚАДДИМА Биз, Ўзбекистоннинг ягона халқи, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, миллий ва умуминсоний қадриятларга, давлат суверенитети принципларига содиқлигимизни тантанали равишда эълон қилиб, демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғояларига садоқатимизни намоён қилиб, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этиш борасида ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятимизни англаган ҳолда, давлатчилигимиз ривожининг уч минг йилдан зиёд тарихий тажрибасига, шунингдек жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросига таяниб, мамлакатимизнинг бебаҳо табиий бойликларини кўпайтиришга ҳамда ҳозирги ва келажак авлодлар учун асраб-авайлашга ҳамда атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга астойдил аҳд қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига асосланган ҳолда, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти, энг аввало, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларини ҳамкорлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва тотувлик асосида мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга интилиб, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришини, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни, кўп миллатли жонажон Ўзбекистонимизнинг фаровонлигини ва гуллаб-яшнашини таъминлашни мақсад қилган ҳолда, ушбу Конституцияни қабул қиламиз ва эълон қиламиз.