“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва жамият тизимидаги тармоқ корхоналрининг 2019 йил 31 декабрь ҳолатига кўра консолидациялашган молиявий ҳисоботи Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МҲХС) мувофиқ биринчи йиллик молиявий ҳисоботи Халқаро аудит стандартлари (ХАС) асосида аудити якунланди ва аудиторлик хулосаси олинди.
Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган Ўзбекистон Республикаси – Саудия Арабистони Подшоҳлиги бизнес-форуми доирасида 2022 йилнинг 23 декабрь куни Энергетика вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва ACWA Power (Саудия Арабистони) ўртасида яшил аммиак ишлаб чиқариш бўйича инвестицион ҳамкорлик тўғрисида «Асосий Шартлар» (Heads of Terms) битими имзоланди. Унга кўра яшил аммиак ишлаб чиқариш лойиҳаси 2 босқичда амалга оширилади.
Ҳар қандай соҳанинг тараққиёти унда фаолият олиб бораётган мутахассис ва кадрларнинг салоҳиятига бевосита боғлиқ. Шу маънода «Ўзкимёсаноат» АЖ ушбу масалага жиддий эътибор қаратиб келмоқда.
Корхона ҳақида қисқа маълумот Почта манзили 702100, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Чирчиқ, Тошкент кўчаси, 4 Корхона раҳбари Ахмеджанов Искандар Акрамжанович Телефон, факс +998 70 715-27-67 Веб сайт www.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонига мувофиқ танловда халқаро мутахассислар, шунингдек ватандошлар иштирок этишга ҳақли.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти “Ангрен” кўмир конидан фойдаланишда пайдо бўлган техноген чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича давлат-хусусий шериклик асосида қўйидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни таклиф этади.
Республикамизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида, шу жумладан, саноат объектларида коррупцион омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
“Ўзбекистон-2030” стратегиясида экологик жиҳатдан хавфсиз ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича устувор вазифалар белгиланган.
Тегишли хусусийлаштириш дастурлари доирасида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги) «Фарғонаазот» АЖ (кейинги ўринларда – Корхона) устав капиталидаги 99,02 фоиз давлат акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича “Indorama Corporation Pte. Ltd” (Сингапур) компанияси (кейинги ўринларда – Инвестор) билан келишувга (кейинги ўринларда – Битим) эришилганлигини маълум қилади.