Мадридда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси Жўрабек Мирзамаҳмудов Испания саноат, савдо ва туризм вазирлиги Давлат котиби Шиана Мендес билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралда қабул қилдинган “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан минерал ўғитларни сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган алоҳида шартлар ҳисобга олинган ҳолда биржа савдоларида амалга оширилади.
2017 йил 10 сентябр куни “Ўзкимёсчаноат” бошқаруви раиси Абдухашим Абдуллаев Ўзбекистонга ишчи ташриф буюрган «China Poly Group» (ХХР) компания вице-президенти жаноб Ванг Лин бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Ўтказилган учрашувда томонлар томонидан “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда «China Poly Group» компанияси ўртасида ўрнатилган узаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласи юзасидан фикрлар алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиатур ташкил этилди. Ушбу тадбир доирасида журналистлар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Жаҳон банки гуруҳининг «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида энергия самарадорлиги юқори технологияларни жорий этиш ва энергия тежаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида 15 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.
Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчилари пойтахтимиз, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида бўлиб, мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш, қишлоқлар қиёфасини ўзгартириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар, юртдошларимиз билан суҳбатлашдилар.
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб, тобора кенгайиб бормоқда. Айни пайтда турли соҳалар, жумладан, иқтисодиёт, савдо, таълим, маданият ва туризм каби йўналишларда кўплаб йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан фермерлар ва деҳқон хўжаликлари вакиллари иштирокида Қашқадарё вилоятида «Минерал ўғит — мўл ҳосил гарови» мавзусида амалий семинар ўтказилди.
Бугун, 30-апрел куни Урумчи шаҳрида Ўзбекистон - Хитой иқтисодий форуми бўлиб ўтди.