“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда хотин-қизларнинг касблар ва ихтисосликларини чуқур ўрганишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадини кўзлаган “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
“Ўзкимёсаноат” АЖда барча тармоқ корхоналарининг экология ва атроф- муҳитни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислари учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг 30 га яқин ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этишди. Аввало, меҳмонларга завод ҳудудида техник хавфсизлик қоидалари тушунтирилиб, махсус видеоролик намойиш этилди. Журналистлар Деҳқонобод калий заводи АЖ таркибий тузилмалари фаолияти билан яқиндан танишишди.
«Кимё саноати ёш мутахассислари» миллий форумининг энг муҳим танлови бўлган «Энг яхши инновацион ғоя» кўрик-танлови ёш мутахассисларнинг янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, саноатда тежамкор технологияларни самарали қўллаш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда ёшлар муаммоларини ўрганиш, ёш мутахассислар таклифларини қўллаб-қувватлаш, улар билан очиқ мулоқот қилиш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда бошқарув раиси в.б Тўлқин Зарипов, бошқарув раисининг соҳавий ўринбосарлар ҳамда корхона ёшлари иштирокида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.
«Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖда ёшлар дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини, нодир меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш мақсадини кўзлаган «Ёш китобхон» танлови бўлиб ўтди.
Мазкур бизнес-тур айни кунларда Тошкентда бўлиб ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида ўтказилди.
Ўзбекистонда кимё саноатининг йиллик ўсиш суръатларини таъминлаш учун қандай режа ва стратегиялар ишлаб чиқилмоқда? Соҳани хорижий инвесторлар учун янада жозибадорлигини ошириш мақсадида қандай чора-тадбирларни амалга ошириш керак?
Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиёт ҳафталиги доирасидаги «Кимё саноати ёш мутахассислари форуми» давом этмоқда.