Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ва “Air Products and chemicals” компаниясининг бош ижрочи директори Эдуардо Менезес иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Армрестлинг мусобақалари ҳам қизғин баҳсларга бой ўтди.
Бугун 24 та жамоа “Раҳбар кубоги” учун баҳс олиб борди.
“Кимё саноати ёш мутахассислари” миллий форумида малакали психолог Гўзал Утабекова ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъул ходими Нодира Каримовалар иштирокчи хотин-қизлар билан учрашишди.
Мазкур йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш масалаларига бағишланди. Унда тармоқ корхоналари бошқаруви раислари, масъуллар иштирок этди.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида “Қадриятлар ойлиги” доирасида Талабалар фестивали ўтказилди. Фестивалда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда нуронийлар иштирок этишди.
Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти фаолиятининг 2021 йилги якунлари ҳамда 2022 йилда амалга ошириладиган асосий вазифалар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.
Жорий йилнинг 11 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тегишли бандларининг 2022 йил 1-чоракдаги ижроси юзасидан «Ўзкимёсаноат» АЖ иштирокида Матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда жамият бошқаруви раиси Ж.Мирзамаҳмудов, бошқарув раисининг ўринбосари Э.Коржиков, департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Талаблар: олий маълумот; ўз соҳасида иш тажрибасига, геология ва кончилик, кимё ва лойиҳалаштириш соҳаларида иш малакасига эга бўлиш; ўзбек ва рус тилларини билиш, инглиз тилини билган номзод устунликка эга бўлади; Microsoft Office, Autodesk AutoCAD, Autodesk REVIT компьютер дастурларини билиш.
“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш ва чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Жумладан, Жамият ва тизим корхоналрида Комплаенс хизмати ташкил этилди ва “Йўл харитаси” асосида бажариладиган ишлар белгилаб олинди. Шу билан бирга коррупцияга қарши курашиш бўйича ички меъёрий ҳужжатлар, яъни “Коррупцияга қарши сиёсат”, “Ахлоқ кодекси”, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати”, “Совға бериш ва қабул қилиш сиёсати” каби 14 та ички меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Мавжуд хавф-хатарларни инобатга олган кимё саноати корхоналарига IT технолгияларни жорий этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидлаб ўтилди.