2015 йилнинг январ-август ойларида“Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1429,5 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 101,2% ташкил қилди. Айни пайтда 143,2 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 124,6%. Соф ҳолда 839,7 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 649,5 минг тонна азотли ўғитлар, 88,1 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 102 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
2015 йилнинг январ-апрел ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 688,1 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 104,6% ташкил қилди. Айни пайтда 59,9 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 106,3%.
2015 йилнинг январ-май ойларида“Ўзкимёсаноат” корхоналарида 882,2 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 103,9% ташкил қилди. Айни пайтда 80,9 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 119,7%. Соф ҳолда 539,31минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 427,76 минг тонна азотли ўғитлар, 55,78 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 55,78 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
2015 йилнинг январ-июль ойларида“Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1262,7 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 103,6% ташкил қилди. Айни пайтда 130,8 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 132,8%.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 26 декабрдаги “2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори маҳаллийлаштириш кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Қарор билан тасдиқланган дастурга мувофиқ, келгуси икки йилда мамлакатимизда 3 миллиард 400 миллион долларлик қарийб 1 минг 150 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.
Коррупцияга қарши кураш замонавий дунёнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ бу иллатига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинган. Чунки порахўрлик — ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган ҳавфли жиноий ҳодисалардан бири. Шу боисдан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз ваколатига киришиши билан Президент сифатида имзо чеккан биринчи ҳужжат “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 ноябрдаги 243-сон «Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» Қарори ҳамда кимё саноати фаолиятини ўз вақтида ва объектив ёритиш мақсадида жамиятда Ўзбекистон Республика оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш ташкил қилинган.
Даҳо кашфиётлари билан дунё илм-фанига бебаҳо ҳисса қўшган олим Муҳаммад ал-Хоразмийдир. Унинг таржимаи ҳоли ва болалиги билан боғлиқ маълумотлар сақланиб қолмаган. Бироқ 800-йилларнинг бошларида Хуросоннинг Боғдоддаги ҳокими – Маъмун ибн Хорун ар-Рашиднинг саройига таклиф қилинганлиги инобатга олинса, у она юрти Хоразмда таълим олиб, йигирма ёшларидаёқ машҳур олим бўлиб улгурганлигини кўриш мумкин.
Бугун, 23-сентябр куни “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида Пластех Узбекистан - 2025 15-халқаро юбилей кўргазмасининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.
Корея Илғор Фан ва Технология Институти (KAIST) тадқиқотчилари глюкоза ва глицерин каби қайта тикланувчи углерод манбаларидан муҳим ароматик углеводородлар — бензол, толуол, этилбензол ва пара-ксилол (BTEX) — олиш имконини берадиган интеграллашган биохимиявий жараённи яратдилар. PNAS (Proceedings of the National Academy of Sciences) журналида чоп этилган мақолага кўра, ушбу ишланма нефть-кимё тармоғини қазиб олинадиган хом-ашёларга бўлган қарамлигини камайтириш асосига айланиши мумкин.