Барчага аъло кайфият ва кулгу улашган тадбирда "Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати ҳам қатнашди. Беллашув асосан ёшлардан иборат бўлган "Кечикканлар" жамоаси ғалабаси билан якунланди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналарида содир бўлган муҳим воқеаларнинг ҳафталик дайжести ◾️25 ноябрдан 20 декабргача &laq...
“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ хотин-қизларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни соғлом турмуш тарзига ўтишларини таъминлаш, аёллар ўртасида учраётган зарарли одатлар, аср касалликларидан асраш мақсадида Енгил атлетика спорт ўйинлари ўтказилди.
Ижтимоий тармоқларда ""Фарғонаазот" Ажда ёнғин содир бўлмоқда" мазмунидаги видеолар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан "Фарғонаазот" АЖ қуйидагиларни маълум қилади.
“International hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида миллий конференция бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбар кадрларини лавозимларга тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажариш Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамахмудовга юклатилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати Жамият тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда “Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!” шиори остида кўкаламзорлаштириш лойиҳаси ташкил этилишини маълум қилади. “Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!” шиори остидаги кўкаламзорлаштириш лойиҳасини юқори савияда ўтказиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида жорий йилнинг март ойи “Кўкаламзорлаштириш ойлиги” деб эълон қилинди.
“9-декабр – Халқаро коррупцияга қарши кураш” куни муносабати билан жорий йилнинг 25-ноябридан 20-декабр санасига қадар “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхонларида Аксилкоррупция ойлиги эълон қилинди.
Касб байрамингиз билан самимий табриклаймиз! Қонунийлик, адолат ва юксак масъулият тамойилларига асосланган меҳнатингиз - ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қўшаётган беқиёс ҳиссадир.
Куни кеча “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Санобар Абдурахмонова раҳбарлигида “Деҳқонобод калий заводи” АЖ цех ва бўлимларининг давлат тилида иш юритиш ҳолатлари ўрганилди.