2015 йилнинг январ-декабрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2187,5 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 108%) ҳамда 185 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 117,6%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 1234,38 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 942,72 минг тонна азотли ўғитлар, 148,42 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 143,24 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Жорий йилнинг 21 октябрь куни “Ўзкимёсаноат” АЖда Жамият Комплаенс хизматининг III чорак якунлари юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти, департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, шу билан бирга Жамият тизим корхоналари раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирок этишди.
2016 йилнинг январ-март ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 576,6 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 103,3%) ҳамда 51,1 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 110,9%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 328,46 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 266,1 минг тонна азотли ўғитлар, 35,9 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 26,46 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.