Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрамини муносиб нишонлаш, аҳолини соғлом турмуш тарзига даъват этиш, санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш мақсадида 24-25-август кунлари бутун республикамиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ишчи гуруҳи томонидан «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» республика танлови доирасида «Максам-Чирчиқ» АЖда давлат тилининг тўлақонли жорий этилишини таъминлашга қаратилган фаолият натижалари ўрганилди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳомийлигида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган 19-мактабни тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Республикамиздаги барча умумтаълим муассасалари каби ушбу мактабда ҳам куни кеча 2024-2025 ўқув йили машғулотлари бошланди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Акобир Хакимович Тўхтаев «Саноат корхоналарида трансформация жараёнларини самарали бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш» мавзусидаги диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси ҳузуридаги илмий кенгаш қарорига асосан иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлди.
Маълумки, республикамизда миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни оммалаштириш, уларни мазмуман бойитиш, халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат ва анъаналарини намоён этиш ва ўзбекона кийиниш маданиятини тарғиб этиш мақсадида «Хон атлас» фестивали ўтказилмоқда.
«Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖ «Ташкура» карьерида аварияли вазиятларни чегаралаш ва бартараф этиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.
30 июнь - «Ёшлар куни» муносабати билан «Максам Чирчиқ» АЖнинг 50 нафар ёш ходимлари учун Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат ташкил этилди.
Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда «30 июнь Ёшлар куни» муносабати билан корхона ёшлари учун маданий тадбир ташкил этилди.
Мамлакатимизда давом этаётган ёшлар ойлиги доирасида ҳамда 30 — июн-Ёшлар куни муносабати билан “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ директори Рустам Салиев томонидан корхонада фаолият юритаётган бир қатор ташаббускор ёшларнинг ота-оналарига ташаккурномалар тақдим қилинди.
Ўтказилган аудит муваффақиятли якунланиб корхонамиз 5 та халқаро йўналишдаги ISO сертификатига эга бўлди.