Самарқанд шаҳри мезбонлик қилаётган ШҲТ саммити доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда Хитойнинг “China National Chemical Engineering & Construction Corporation Seven, LTD” компанияси ўртасида умумий қиймати 8 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
25 апрель куни пойтахтимизда бошланган «INNOPROM Марказий Осиё» халқаро йирик саноат ҳафталиги доирасида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Чирчиқ» кимё-индустриал технопаркига бизнес-тур ташкиллаштирилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов, Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Д.В.Мантуров бошчилигидаги Россия Федерациясининг ҳудудлар раҳбарлари ва ишбилармон доиралари вакиллари, Озарбайжон ҳамда Арманистон делегациялари, қолаверса, халқаро саноат ҳафталигининг қатор хорижлик меҳмонлари иштирок этишди.