Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Ангрен шаҳрига ташриф буюрди. Тошкент вилоятида кимё саноати, нефть-кимё, қора ва рангли металлургия, электротехника, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш каби замонавий саноат тармоқлари яхши ривожланган.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида 2025 йил 9 ойи давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот 2025 йилнинг 9 ойи давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда тармоқ корхоналарининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўлинмалари томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар амалдаги қонунчилик ва ички норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ташкил этилди.
2023-йил якуни бўйича Хитойнинг кимё саноати корхоналарида 66,1 мингта саноат роботи ишлаган. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат дунёда биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринда АҚШ (29,8 мингта), учинчи ўринда эса Германия (22,9 мингта) жойлашган.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида 2025 йил 9 ойи давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) ва “Ўзкимёсаноат” АЖ магистратура (1 та ўрин) йўналишида барча харажатлар қопланган ҳолда Жанубий Кореянинг етакчи университетларидан бирида таҳсил олиш учун танлов эълон қилади! Барча харажатлар қопланади (шартнома, турар жой, авиачипта ва стипендия); Илғор илмий лабораторияларда тадқиқот олиб бориш имконияти; Халқаро даражадаги илмий тажриба ва инновацион билимлар; Ташкилот томонидан кафолатланган иш ўрни.
Мамлакатимиз Президентининг “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025-йил 14-февралдаги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича Тошкент кимё-технология институтида “Карьера куни” ўтказилди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш ва маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳи томонидан «Ўзкимёсаноат» АЖга бириктирилган оғир тоифадаги ёшлар ва маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди.
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) «Ўзкимёсаноат» АЖ билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа доирасида Кореянинг нуфузли олийгоҳида кимё соҳасида магистратура (2 та ўрин) ва докторлик (Phd, 6 та ўрин) йўналишларида грант асосида барча ҳаражатлар қопланган ҳолда таълим олиш учун танловлар эълон қилади!
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 20 июнь санасида муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча «Деҳқонобод калий заводи» АЖда Жамият раҳбарияти, мутахассислар ҳамда олийгоҳларнинг битирувчи талаба ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда ёш ходимларнинг китобхонлик маданиятини янада кучайтириш ҳамда китоб мутолаасини корхонада кенг тарғиб қилиш мақсадида «Ёш китобхон» кўрик-танловининг 1–босқичи ўтказилди.