Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида кўтарилган муҳим масалалар ва топшириқлар ижроси юзасидан махсус репортаж.
"Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиёт” кимё ҳафталиги доирасида ўтказилаётган «Кимё саноати ёш мутахассислари» илмий-интеллектуал хакатонининг 2-кунда бўлиб ўтган тадбирлардан фоторепортаж
«Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиёт» кимё ҳафталиги доирасида ўтказилаётган «Кимё саноати ёш мутахассислари» илмий-интеллектуал хакатонида спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Эрталабки бадантарбия кун давомида кўтаринки кайфиятни кафолатлайди. Ўзини тетик ҳис қилишга ва кунни самарали ўтказишга хизмат қилади. Форумнинг иккинчи куни спорт мусобақалари ва дўстона беллашувларга бой ўтади.
20- июндан Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига 2024-2025-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланади.
21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан, ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ вакиллари ҳам иштирок этишди.
"Ўзкимёсаноат" АЖнинг 2022 йил 10 октябрдаги 244/к-сон буйруғига асосан Айходжаев Рустам Ильясович "Ўзкимёсаноат" АЖнинг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Кузатув кенгаши мажлисининг 2022-йил 29-центабрдаги 22-сон баённомасига асосан Коржиков Евгений Александрович “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан Тошкент шаҳри Юнусобод туманини ҳар томонлама ривожлантириш ва ислоҳотлар самарадорлигини ошириш борасидаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Жамиятга бириктирилган маҳаллалардаги ижтимоий-ҳимояга муҳтож 2 нафар аёлга чексиз қувонч улашилди ва ёрдам кўрсатилди. Бу кун улар учун унутилмас бўлиб қолишига ишонамиз!
Туракулов Рустам Одилович “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.