“Навоийазот” АЖда калий хлорати (Бертолет тузи) ишлаб чиқариш учун саноат-тажриба ускуна яратилди. Бу модда гугурт ишлаб чиқаришда, лак-бўёқ, фармацевтика, ёғоч ва кимё саноатида ишлатилади. Маҳсулотнинг тажриба партияси ишлаб чиқарилиб, «ATLAST INVEST» ҳамда «Nurafshon yulduz yog'dusi» МЧЖларга синовдан муваффақиятли ўтказилди. Шу кунларда корхона ойига 40 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича буюртма олди.
Лойиҳа мақсади: Дехқонобод калий ўғитлари заводи ишлаб чиқариш миқдорини йилига 200 мингдан 600 минг тоннага кенгайтириш. Лойиҳадан кутилаётган асосий натижалар: йиллик ишлаб чиқариш кучи: 400 минг тонна; сотув маҳсулоти ҳажми: 128,9 млн.
“Навоийазот” АЖда сувни зарарсизлантириш учун хлор таблеткалар ишлаб чиқариш технологияси яратилди ва уларни ишлаб чиқариш учун саноат - тажриба қурилмаси ясалди. Маҳсулотнинг синов партияси ишлаб чиқарилди ва ҳозирда тегишли норматив ҳужжатлар ва тавсияномалар тайёрлаш устида иш олиб борилмоқда. Хлор таблеткаларидан ичиш ва техник сувни зарарасизлантириш, сузиш ҳавзаларни,санитар-тахник ускуналарни тозалаш учун фойдаланиш мумкин.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш лойиҳаларини илмий-техник жиҳатдан такомиллаштиришга қаратилган амалий мулоқот ташкил этилди. Тадбирда Тошкент кимё-технология институти профессор ўқитувчилари, илмий ходимлари, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхона-ташкилотлар раҳбар-ходимлари ҳамда вазирлик идоралар вакиллари иштирок этди.
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Чирчиқ кимё индустриал технопаркида БCГ компанияси маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 февралдаги “Самарқанд вилоятида мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш кимёвий мажмуасини барпо этиш” инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 61-сонли қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 июлига қадар “Самарқандкимё” АЖ негизида мураккаб менирал ўғитлар ишлаб чиқаришнинг замонавий, экологик жиҳатдан зарарсиз мажмуаси ишга туширилади.
«Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарида ҳам ишлаб чиқаришда қўшимча қиймат занжирини яратиш, ички тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва турларини кўпайтириш юзасидан амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) қайта тикланадиган водород ишлаб чиқариш бўйича тажриба қувватларини молиялаштириш орқали Ўзбекистонда ўғитлар ва электр энергияси ишлаб чиқаришни декарбонизация қилишга ёрдам беради, деб хабар қилди банк матбуот хизмати «Газета.uz».
Жорий йилнинг 25-26 сентябрь санасида «Деҳқонобод калий заводи» АЖда «Энг яхши ёш кончи» ҳамда «Энг яхши ёш ишлаб чиқариш ходими» кўрик-танлови ўтказилди.