Ҳурматли қишлоқ хўжалик маҳсулотлар етиштирувчилари бўлган фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва таморқа эгалари Сизлар учун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан янгилик, 28 апрелдан бошлаб аммофосни арзонлаштирилган нархда биржа савдоларидан ҳарид қилишингиз мумкин.
Оммавий ахборот воситаларининг бирида “Нега маҳаллий ёғоч-қириндили плиталар ишлаб чиқарувчиси инновацион корхона фаолиятини тўхтатди?” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Мақолада Сурхондарё вилоятида ёғоч қириндисидан тайёрланадиган қурилиш материали (ДСП) ишлаб чиқарувчи Surxon KSP-Gra компанияси ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳамда ёғоч-қириндили плиталар (ДСП) тайёрлашда қўлланувчи кимё маҳсулотларининг нархи ошганли сабабли ўз фаолиятини тўхтатгани баён қилинган. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ биржа савдолари ва минерал ўғитлар истеъмолчилари билан бевосита мулоқотни ташкил этиш мақсадида 1362 қисқа рақамли телефон алоқасини йўлга қўйди.
Биржа савдоларига минерал ўғитларнинг (шартнома кодига кўра) бошланғич нархларидан ўртача -10% гача пасайтириб харид қилиш-ауцион тартибида савдога қўйиш механизми жорий этилган
Ички бозорни кимё маҳсулотлари шу жумладан қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш Муҳтарам Президентимиз кимё саноатини ривожлантириш, унинг иқтисодий ва молиявий аҳволини соғломлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалигига минерал ўғитларни барқарор етказиб беришга алоҳида эътибор қаратиб, бир қатор қарорларни тасдиқлаб бердилар.
Қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш ҳосилдорликни оширишнинг муҳим воситаси бўлиб, иқтисодий жиҳатдан энг самарали йўл экани барчага маълум. Олимларнинг тадқиқотларига кўра, экинлардан олинадиган ҳосилнинг қарийб ярми минерал ўғитлар ҳисобига олинади.
2019 йилнинг январь-март ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1636,8 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 120,6%ни ташкил қилди. Соф ҳолда 334,96 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 252,17 минг тонна азотли, 37,77 минг тонна фосфорли ва 45, 02 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди. Ҳисобот даврида биржа савдоларига физик ҳолда 1276,5 минг тонна минерал ўғит чиқарилди ва шундан 681,7 минг тоннаси сотилди.
2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 3,6 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 100,1 %ни ташкил қилди. Соф ҳолда 1061,11 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 769,44 минг тонна азотли, 128 минг тонна фосфорли ва 163,68 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди. Ҳисобот даврида биржа савдоларига физик ҳолда 2829,6 минг тонна минерал ўғит чиқарилди ва шундан 2011, 2 минг тоннаси сотилди.